← Назад
Решение #2834720 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14499-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 12 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, аризачи “Bi tr n h rm ” МЧЖнинг
қарздор “S f f rm s rvis” МЧЖ (СТИР: 302742088)ни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд бошқарувчиси
Б.Мирзаолимов иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “Bi tr n h rm ” МЧЖ (бундан буён матнда кредитор деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, “S f f rm s rvis” МЧЖ (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилиб,
учинчи тоифали суд бошқарувчиси Б.Мирзаолимов муваққат бошқарувчи
этиб тайинланган.
Суд мажлисида суд бошқарувчиси вакили кредиторлар йиғилишида
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган аризачи ва қарздор вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни аризачи ва қарздор вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Қарздор 2013 йил 5 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Фармацефтика маҳсулотлари улгуржи савдо билан шуғулланган.
Муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили якуни бўйича ҳисоботни
судга тақдим этиб, унда қарздорнинг 2025 йил 5 декабрь ҳолатига жами
қарздорлиги 332 362 936,99 сўмни ташкил этишини, кредиторлар йиғилишида
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-
таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор қабул қилинганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни
(бундан буён матнда қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла
ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмас.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмида тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши
белгиланган.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “S f f rm s rvis” МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Учинчи тоифали суд бошқарувчиси Б.Мирзаолимов тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни
инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут
сақланиши чораларини кўриши;
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;
қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши;
қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши;
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиши;
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни
кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;
сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир
ҳаракатларни амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар
аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат
органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши;
қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга
топшириши шарт.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласин.
Қарздор “S f f rm s rvis” МЧЖдан кредитор “Bi tr n h rm ” МЧЖга
1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Муваққат бошқарувчига кузатув тартиб-таомили даврида вазифаларини
бажарганлиги учун кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланган
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч баравари миқдори тасдиқлансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров