← Назад
Решение #2834721 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/3711-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қарши шаҳри
2025 йил 12 декабр
Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Нурмуродовнинг котиблигида, даъвогар «Иссиқлик
электр станциялари” аксиядорлик жамиятининг, жавобгар “Муборак Ахмад
бобо” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 317 357 200.48 сўм
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакиллари З.Сайқанов ва О.Сариев(ишончнома асосида), жавобгар вакили
иштирокисиз, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
аниқланди:
Даъвогар «Иссиқлик электр станциялари” аксиядорлик жамиятининг,
жавобгар “Муборак Ахмад бобо” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
317 357 200.48 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
вакилига қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари жавобгар билан
медиатив келишув битими имзолаганлигини ва даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
тарафлар ўртасида 2025 йил 10 декабрда тузилган медиатив келишувни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан 2025 йил 10
декабрда медиатив келишув тузилган.
Медиатив келишув (профессионал) медиатор Ш.Мирзаев, даъвогар
«Иссиқлик электр станциялари” АЖ раҳбари К.И. Хайруллаев ва жавобгар
“Муборак Ахмад бобо” МЧЖ раҳбари З.Ахматов иштирокида қуйидаги
шартлар асосида тузилган:
Жавобгар “Муборак Ахмад бобо” МЧЖ даъвогар «Иссиқлик электр
станциялари” АЖ «Иссиқлик электр станциялари” АЖ фойдасига даъво
аризасида ундирилиши кўрсатилган жами 317 357 200.48 сўм қарздорликни
3 йилик муддатда яъни 31.01.2026 йилга қадар 105 785 733 сўм, 28.02.2026
йил кунига қадарлик 105 785 733 сўм, 31.03.2026 йилга қадарлик 105 785
733 сўм қарздорликни тўлаб бериш мажбуриятини олиши ва даъвогар
томонидан тўланган почта харажатларини қоплаб бериш мажбуриятини
олишини ва тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда
тузилганлигини тасдиқлайди.
Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга
оширилмаса ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари
бузилса, бу бўйича тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар
қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида
хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан
тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан
ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини
қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар
қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси
жараёнида ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартибтаомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган
медиация келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг
иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат
органига юборилади.
Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво
аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан
низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив
келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва
манфаатларини поймал қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур медиатив
келишувни тасдиқлашни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
медиатив келишув тасдиқланганлиги сабабли тарафлардан давлат божи
ундирмасликни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15,17-моддаларини
ҳамда
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107,118,131,133, 194-195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар «Иссиқлик электр станциялари” аксиядорлик жамиятининг
берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ғ.Игамов