← Назад
Решение #2834742 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 449 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14536-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди, судья А.Акбаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар «BEST ST DIU » оилавий корхонасининг жавобгар «ST R»
масъулияти чекланган жамиятидан 18 900 000 сўм асосий қарз, 9 450 000 сўм
пеня ва 3 333 333 сўм адвокатлик хизматини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни жавобгар раҳбари А.Ғойипов (паспортга
асосан) иштирокида суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«BEST STADIUM» оилавий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«STAR» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан
18 900 000 сўм асосий қарз, 9 450 000 сўм
пеня ва 3 333 333 сўм адвокатлик хизматини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогарга
шартнома бўйича тўловлар 2024 йилда қилинганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йилнинг 29 ноябрь
куни 113-сонли шартнома тузилган.
Унга кўра даъвогар жавобгарга сунъий газон маҳсулотини етказиб
бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиши ва шартномада назарда тутилган
ҳақни тўлаши лозим бўлган.
Шартноманинг 1-бандига кўра шартнома суммаси 160 510 000 сўмни
ташкил этган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан харидор олдиндан 70% тўловни амалга
ошириши, қолган 30% маҳсулот олингандан сўнг тўланиши белгиланган.
Шу асосда даъвогар жавобгарга 120 000 000 сўмлик маҳсулотни етказиб
берган. Жавобгар ишдаги мавжуд 30.11.2024 йилдаги 95-сонли ҳисоб варақфактура асосида маҳсулотни қабул қилиб олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса,
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 449-моддаси учинчи қисмига мувофиқ агар
маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи)
томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош
тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган
бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Гарчи даъвогар жавобгардан 29.11.2024 йилдаги 113-сонли шартнома
бўйича ҳамда 30.11.2024 йилдаги 95-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
18 900 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган бўлсада жавобгар раҳбари
томонидан судга 29.11.2024 йилдаги 7-сонли тўлов топшириқномаси тақдим
этилиб, унда даъвогарга айнан ушбу шартномага асосан 120 000 000 сўм
ўтказиб берилганлиги акс этган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 18 900 000 асосий қарздорликни
ундириш талаби асоссиздир.
Шунингдек даъвогар жавобгардан 9 450 000 пеня ва 3 333 333 сўм
адвокатлик харажатини ундиришни сўраган. Даъво талабининг асосий
қарздорликни ундириш қисми асоссиз бўлганлиги сабабли даъво талабининг
пеня ва адвокатлик харажатини ундириш қисми ҳам асоссиз хисобланади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасининг биринчи қисмига
кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «BEST ST DIU » оилавий корхонаси томонидан тўланган
412 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Акбаров