← Назад
Решение #2834760 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| зР ИПК | 50 | — | law | |
| зР ИПК | 107 | — | law | |
| зР ИПК | 108 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4941-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164,
25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ғаллаорол тумани
2025 йил 11
декабрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖ манфаатида жавобгар “BAXMAL
TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISH” DM ҳисобидан 74 181 550 сўм асосий
қарз, 14 836 310 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Ғаллаорол туман прокуратураси прокурор
ёрдамчиси Ф.Амиров, даъвогар вакиллари М.Маджитов (раҳбар),
М.Маматқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Султанов
(раҳбар), Ў.Пардаев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
a н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “GALLAKON
NORUDA” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“BAXMAL TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISH” DM (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 74 181 550 сўм асосий қарз,
14 836 310 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан ишга Жиззах вилояти
ғазначилик бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Палата томонидан
даъво аризасида бир қанча камчиликлар, ҳисоб-қитоблар нотўғри амалга
оширилган ҳолда тақдим этилганлигини маълум қилиб, судга даъво
аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризани тақдим этди ва уни
қаноатлантириб беришни ҳамда мазкур даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасига нисбатан эътирози
йўқлигини маълум қилди.
Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъво
аризасидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилиб,
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш юзасидан фикр билдирди.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
ҳамда
прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасидан воз кечиш
ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва мазкур иқтисодий
иш бўйича даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини эса даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра,
инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг,
жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ЎзР ИПК 50-моддасининг учинчи қисмига асосан, Давлат органи ва
бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг
(аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан
қолдиришга олиб келади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Палата томонидан судга
даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан 74 181 550 сўм асосий қарз,
714 836 310 сўм пеня ундириш тўғрисида 2025 йил 11 ноябрдаги
J7-05325-сонли даъво аризаси киритилган. Даъвогар эса судга ариза
тақдим этиб, ушбу даъво аризасидан воз кечишини сўраган.
ЎзР ИПК 107-моддасининг 8-бандига кўра, агар даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан
тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Суд, мазкур иш бўйича даъвогар вакилининг даъводан воз кечиш
ҳақидаги аризасини ўрганиб чиқиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас
ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди.
ЎзР ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан
қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий
ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли Қарорининг 15-бандига кўра, Давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари
(аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад
этилган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек даъво кўрмасдан
қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати
кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган даъвони
кўрмасдан қолдириш ёки иш юритиш тугатиш ҳоллари бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ, Давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки
улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Қайд этилганларга асосан, суд, даъвогар вакилининг даъводан воз
кечиш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ИПКнинг 107, 108, 118, 157, 195, 196моддаларини қўллаб, суд
a ж р и м қ и л д и:
Даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖнинг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖ манфаатида
киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “GALLAKON NORUDA” МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 1 780 358 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогарнинг
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим юзасидан ижро варақаси берилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат
қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво
аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Судья
Ф.Р.Музаффаров