← Назад
Решение #2834768 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 24 | — | law | |
| онун | 25 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| онун | 47 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 094 символов
****-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ****
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ****
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Термиз шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ****
раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси **** ҳимоя қилиш
қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили – **** (2025 йил
11 декабрдаги 01/10-6853-сонли ишончнома асосида), “****” масъулияти
чекланган жамияти вакили – **** (раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси **** ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 750 000 сўм
молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган 2025 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан ****”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида
ишни, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси **** ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма ёки даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 750 000 сўм
молиявий жаримани ундиришни сўраган.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
18 750 000 сўм молиявий жарима ундирилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар профилактика хабарномасининг мазмунини
тушунтириб бермасдан, алдов йўли билан унга жавобгар раҳбарининг имзосини
қўйдириб олганлиги, шундан сўнг 2025 йил 18 июнь куни даъвогарнинг масъул
ходими К.Чориев келиб, жавобгарга жарима қўлланилишини таъкидлаганида,
жавобгар унга реклама воситасини олиб ташлаганлигини билдирганлиги, бироқ
суд камчиликлар бартараф қилинганлигини инобатга олмаганлиги, шунингдек
даъвогарнинг огоҳлантириш хати жавобгарга етиб келмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб ҳисоблайди.
“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра:
реклама – ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда
тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан
фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга
бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда
бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун
мўлжалланган махсус ахборот;
ташқи реклама – номуайян шахслар доираси кўриши учун мўлжалланган,
ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштириладиган
графикли, матнли ёки бошқа реклама;
реклама берувчи – реклама қилинадиган товарни ишлаб чиқаришни ёки
сотишни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёхуд
норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс ёхуд реклама объектини ва (ёки)
реклама мазмунини белгилаб берган бошқа шахс, шу жумладан ҳомий;
реклама жойи (ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси)
ўрнатиладиган жой) – ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси)
ўрнатиладиган махсус ажратилган ва (ёки) берилган ҳудуд (ер, асфальт, яшил
ҳудуд ва бошқалар), бино, иншоот сиртқи қисмининг муайян юзаси;
реклама жойининг паспорти – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган
ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва
ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига,
бинога ёки иншоотга, мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини
тасдиқлайди;
реклама жойи паспортининг эгаси – давлат мулки бўлган ер участкасига,
бинога ёки иншоотга ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон
аукцион асосида ёхуд хусусийлаштирилган ер участкаларига, шунингдек хусусий
мулк бўлган биноларга ёки иншоотларга — хусусийлаштирилган ер
участкасининг, бинонинг ёхуд иншоотнинг мулкдори билан тузилган шартнома
асосида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш
ҳуқуқини олган юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланади.
Қонун 24-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, хусусийлаштирилган ер
участкаларига, шунингдек хусусий мулк бўлган биноларга ҳамда иншоотларга
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган
ҳуқуқ
хусусийлаштирилган
ер
участкаларининг,
биноларнинг
ҳамда
иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида юридик ёки
жисмоний шахсларга берилиши мумкин.
Қонун 25-моддасининг иккинчи қисмига биноан, юридик ёки жисмоний
шахслар хусусийлаштирилган ер участкаларидаги, шунингдек хусусий мулк
бўлган
бинолар
ва
иншоотлардаги
реклама
жойининг
паспортини
хусусийлаштирилган ер участкаларининг, биноларнинг ҳамда иншоотларнинг
мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қонун 9-моддасининг 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли
маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида қонунчиликка мувофиқ ташқи реклама
ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) реклама жойлари паспортини
беради ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар ер участкаларига, биноларга ва
иншоотларга, ташқи реклама ҳамда ахборот объектларини (конструкцияларини)
ўрнатиш учун шартномалар тузади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги
104-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама объектларини
(конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида”ги (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) Низомнинг 13-бандига мувофиқ, ташқи реклама объектларини
(конструкцияларини) ўрнатиш реклама жойининг паспорти, техник хавфсизлик
талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган
ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлган ҳолларда амалга
оширилади.
Низомнинг 18-бандига биноан, реклама объекти эгасининг рекламаси
ҳисобланмайдиган, бозорлар (савдо марказлари), ёқилғи қуйиш шохобчалари,
чакана савдо дўконларида ва бошқа объектларда ўрнатилган ва шаҳар муҳитига
қаратилган реклама безаклари ташқи реклама ҳисобланади ва мазкур Низомга
мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
Низомнинг 42-бандига асосан корхоналар, ташкилотлар ва хусусий
тадбиркорларнинг ахборот воситалари — манба сифатида юридик шахслар ва
хусусий тадбиркорларнинг ўзлари томонидан ўзларига тегишли ахборот
воситаларида тарқатадиган ахборот. Бунда, воситанинг ўлчами 2 кв. метрдан
ошмаслиги лозим. Бошқа фото ва матнли маълумотлар, ўзга товар белгиларининг
ёки логотипларнинг мавжудлиги реклама сифатида кўрилади, бу ҳолда реклама
жойининг паспорти расмийлаштирилади ва тегишли йиғимлар ундирилади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар ўзи фаолият юритиб
келаётган (Олтинсой тумани, **** маҳалласи, **** кўчаси, 37-с-уй) бинонинг
иккинчи қавати, олд қисми ойнасига тегишли тартибда шартнома тузмаган ва
реклама жойи паспортини олмаган ҳолда реклама воситаларини жойлаштирган.
Шу сабабли, бошқарма томонидан 2025 йил 3 июнда жавобгарга ташқи
реклама объектларини жойлаштиришда Қонун талабларига риоя этиш юзасидан
профилактик хабарнома берилган.
Бироқ, хабарнома талаблари жавобгар томонидан бажарилмаган, хусусан
бошқарма томонидан 2025 йил 18 июнда ўтказилган ўрганишда ҳам жавобгар
томонидан реклама жойи паспорти олинмаганлиги ва реклама жойлаштириш
бўйича тегишли тартибда шартнома тузилмаганлиги ёки жойлаштирилган реклама
демонтаж қилинмаганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома тузилган.
Қонун 47-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, энергетик
ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва
никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника воситалари, қурол ва
унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни
бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини
бузганлик – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима
солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан 2025 йил 25 июнда жавобгарга
нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида молиявий
санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ушбу қарорга асосан жавобгарга
молиявий санкцияни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида кўрсатма берилган.
Бироқ, жавобгар молиявий санкцияни ихтиёрий равишда тўлаб бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги
225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш
ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 43-бандида агар реклама
тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини
тан олган шахс белгиланган муддат мобайнида қонунчиликни бузгани учун
қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий
равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар
белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади деб белгиланган.
Шу сабабли, бошқарма жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик
баравари миқдорида, яъни 18 750 000 сўм молиявий жаримани ундириш юзасидан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан ташқи реклама жойлаштириш тартиби
бузилганлиги, яъни тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳолда реклама
жойлаштирилганлиги сабабли, даъво аризаси талаби асосли ҳисобланади.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ва
жавобгардан 18 750 000 сўм молиявий жаримани ундириш ҳақида асосли хулосага
келган.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган даъвогар профилактика
хабарномасининг мазмунини тушунтириб бермасдан, алдов йўли билан унга
жавобгар раҳбарининг имзосини қўйдириб олганлиги ҳақидаги важларни асоссиз
деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгарга тақдим этилган хабарномада унинг қандай мазмунда
эканлиги тўлиқ баён қилинган. Шу боис, жавобгар хабарномани олганидан сўнг,
унинг мазмуни билан танишиш имконига эга бўлган.
Судлов ҳайъати, шикоятдаги 2025 йил 18 июнь куни ўтказилган ўрганишга
қадар жавобгар реклама воситаларини тўлиқ олиб ташланганлиги ҳақидаги важга
уни тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмаганлиги сабабли қўшилмайди.
Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолати бартараф қилинганда, жаримани тўлашдан
озод қилиш қонунчиликда назарда тутилмаган.
Баён қилинганлардан кўринадики, шикоятда билдирилган важлар асоссиз
бўлиб, биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантирган.
ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати жавобгар томонидан берилган
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига
асосан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 206 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
****
ҳайъат аъзолари
****
****