Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1785 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый УМИД ҚОДИРОВ 777
Source ID b3041e1f-852d-49dd-a08e-780a15b74be1 Claim ID PDF Hash a21a5f7727df91ce... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1785-сонли иш Судья: И.Х.Жураев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2025 йил 11 декабрь Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “УМИД ҚОДИРОВ 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 167 292 365 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили И.Арзиқулов (ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Корхона” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “УМИД ҚОДИРОВ 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки “Истеъмолчи” деб юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 167 292 365 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг 2025 йил 01 ноябрь куни ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун 167 292 365 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, судга даъво ариза киритилгандан сўнг қарздорлик қисман бўлса-да бартараф қилинмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. 2 ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 6 январда 554676-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти тўғрисида”ги шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан электр таъминоти корхонаси тармоқлар орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъво аризага илова қилинган хисобварақ-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган муддат ва миқдорларда тўловларни амалга оширмаган. Иш ҳужжатларида мавжуд даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг 2025 йил 01 ноябрь куни ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун 167 292 365 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар жавобгардан 167 292 365 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 3 ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 167 292 365 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “УМИД ҚОДИРОВ 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 167 292 365 сўм асосий қарз ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин. “УМИД ҚОДИРОВ 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 345 847,30 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Х.Жураев