Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/2820 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 37b8728f-692f-483d-aa6a-79c10128fdd1 Claim ID PDF Hash 2467f3c42fbd1585... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2501/2820-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 11 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Муборак туман фермерлар кенгашининг қарздор “ m n z r v Orif R ’zib vi h” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикояти бўйича ишни “Sh dlik t d n kl st ri” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Норматов (ишончномага асосан)нинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи “Sh dlik t d n kl st ri” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “ m n z r v Orif R ’zib vi h” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан ариза қаноатлантирилиб, қарздор “ m n z r v Orif R ’zib vi h” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда фаолиятини тўхтатмасдан иш юритиш бошланган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан кенгаш томонидан қарздор манфаатида берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида фермер хўжалиги тегишли бўлган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси мавжудлиги, ушбу майдонда ҳосил экилиб, фаол ҳолатда эканлиги, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолат инобатга олинмаганлиги ҳамда фермер хўжалиги раҳбари ёки вакили иштироки таъминламаганлиги ва хабарсиз қолганлиги, фермер ва кластер ўртасида далолатнома тузилмаганлиги, суд томонидан фермер хўжалигининг ушбу ер майдони шартномавий мажбуриятлари мавжуд бўлиб, ғалла ва пахта экинлари учун сарф харажатлари ва ундан олинадиган даромадлар ҳисобга олинмаганлиги, натижада моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, жумладан Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасига кўра, бинолар, иншоотлар, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, чорва моллар, паррандаларга, етиштирган маҳсулотига, қишлоқ хўжалик техникаси, инвентарь, асбобускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк 2 объектларига, шунингдек фермер хўжалигининг балансидаги бошқа мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи фермер хўжалигига қарашлилиги белгиланганлиги каби важлар келтирган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида қарздор ва кенгаш тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни қарздор ва кенгаш вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Косон туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган 2024 йил 1 мартда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгар “ m n z r v Orif R ’zib vi h” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Sh dlik t d n kl st ri” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 92 634 246 сўм қарз ва 34 000 сўм почта харажатини ижро қилиш учун ижро варақаси берилган. Қарздорнинг кредитор олдида 2025 йил 7 июль ҳолатида 92 634 246 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган бўлиб, қарздорликни ундириш юзасидан кўрилган чоралар натижа бермаган. Шу сабабли аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари атрофлича ўрганиб чиқилиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда аризани қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: 3 вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 241-моддаси биринчи қисмида ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерни (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган. Қарздор томонидан суд ҳужжати асосида ундирилиши белгиланган қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаган, кредиторнинг ҳақдорлиги мавжудлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Қонуннинг 140-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди. Шу сабабли биринчи инстанция суди қарздор фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, тугатишга доир иш юритишда қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қўшилмайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги 4 маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилганлиги белгиланган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини қарздор зиммасида қолдириб, давлат божи ундирмасликни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 37-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 278, 280- моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати 5 қ а р о р қ и л а д и: Муборак туман фермерлар кенгашининг қарздор “ m n z r v Orif R ’zib vi h” фермер хўжалиги манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ m n z r v Orif R ’zib vi h” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Д.Рахимов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Н.Хўжақулов