← Назад
Решение #2834807 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9282-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2024 йил 11 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳматова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг
жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ю.Самурова
(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида видеконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 8.500.000 сўм асосий қарз ва 6.154.000 сўм пеня ундириш
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади, иш ҳужжатларида жавобгарларнинг суд мажлисидан
хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд. Суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва тараф вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан судга даъво
аризасининг асл нусхаси эмас, балки сканер нусха кўчириш воситаси орқали
олинган унинг нусхаси тақдим этилган. Мазкур ҳолат даъвогар вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ҳам тасдиқланади. Ваҳоланки,
судга тақдим этилган даъво аризаси даъвогар раҳбари Т.Махмудов томонидан
шахсан ўз қўли билан имзоланмаган ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сонли Қарорининг 24-бандида берилган тушунтиришларга кўра, ИПК
149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг
раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши
лозим. Бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали
амалга оширилишига, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл
қўйилмайди. Мазкур Пленум қарори 28-бандининг учинчи хатбошисига кўра,
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 2 ва
9-бандларида назарда
тутилган даъво аризасини қайтариш учун асослар даъво аризаси иш юритишга
қабул қилинганидан кейин аниқланса, суд даъво аризасини ИПК 107моддасининг тегишлича 3 ва 4-бандлари асосида кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки
фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ҳамда 41.200 сўм почта
харажатлари инобатга олиниб, даъвогар зиммасида қолдиришни ва Олий суд
депозитига 103.000 сўм видеконференцалоқа харажатлари ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 3-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар
***дан Олий суд депозитига
103.000
сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин
Даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгандан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда
мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Раҳматова