← Назад
Решение #2834817 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 89 | — | law | |
| онуннинг | 93 | — | law | |
| онуннинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онун | 111 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| онуни | 155 | — | law |
Текст решения
12 235 символов
4-2304-2504/1380-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, муваққат
бошқарувчи Б.А***нинг иштирокида, аризачи “ ***” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги хорижий корхонасининг қарздор “ *** ***” масъулияти
чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Нукус туманлараро
иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “ ***” МЧЖ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “ *** ***” МЧЖ
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва жамиятга нисбатан
кузатув тартиб-таомили жорий этилган. 2025 йил 3 октябрь кунги ажрим
билан муваққат бошқарувчи этиб А*** Бахтияр Ниетбаевич тайинланган.
Аризачи ва қарздор вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва
ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида улар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига мувофиқ улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Б.А***
кредиторлар йиғилиши 2025 йил 27 ноябрь куни ўтказилганлигини, унда
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнниг тугатиш таомилини қўллаш
тўғрисида қарор қабул қилинганлигини, шунингдек, қарздорнинг молмулкларини аниқлаш мақсадида тегишли жойларга сўровномалар
юборилганлигини,
қарздорнинг
мол-мулклари
аниқланмаганлигини,
қарздорнинг моливий аҳволи таҳлил қилинганида у банкрот ҳолатда
эканлиги маълум бўлганлигини таъкидлаб, ҳисоботини тасдиқлаб беришни
ва қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
2
асосан аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи жамият ҳамда унга тенглаштирилган жамиятлар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, ўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Чимбой туманлараро иқтисодий суди
томонидан 4-2304-2503/294-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил
18 март куни қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачининг фойдасига 23 000 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня,
5 000 000 сўм зарар, олдиндан тўланган 375 000 сўм давлат божи ва 37 500
сўм почта харажатларини ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач, 2025 йил 21 апрель куни бу ҳақида ижро варақаси чиқарилган.
Лекин, аризачи томонидан қарздорликларни ундириш юзасидан
тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилганига қарамасдан, уларни ундириш
имкони бўлмаган.
Шунингдек, муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи ва унга илова
қилинган кредиторлар талаблари реестрига қараганда, қарздорнинг
аризачидан 29 412 500 сўм, Қораўзак туман солиқ инспекциясидан 202 561
сўм, АТ “Алоқабанк”дан 101 506 641 сўм, суд харажатларидан 2 942 000 сўм,
жами 134 063 702 сўм кредиторлик қарздорликлари мавжудлиги аниқланган.
Шу билан бирга, қарздорнинг 2024 йилнинг 4-чораги якуни ҳолатига
тузилган баланс ҳисоботлари бўйича асосий воситалари 3 000 000 сўмни
ташкил этади.
Кредиторларнинг йиғилиши 2025 йилнинг 27 ноябрь куни ўтказилиб,
унда муваққат бошқарувчисининг ҳисоботини маъқуллаш, кредиторлар
талаблари реестрини маълумот учун қабул қилиш, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизликнинг тугатиш таомилини қўллаш, суд бошқарувчиси
лавозимига Б.А***нинг номзодини маъқуллаш ва унга иш ҳақи миқдорини
энг кам иш ҳақи миқдорининг 7 баравари, яъни 8 897 000 сўм этиб белгилаш
тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қонуннинг
89-моддасига
биноан
кредиторларнинг
биринчи
йиғилишида қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади:
3
суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида;
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида;
кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида;
санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки
тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида;
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича.
Қонуннинг 93-моддасида кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор,
қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг
эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан
кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини
жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги назарда тутилган бўлиб, қарздор, қарздорнинг муассислари
(иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс
(шахслар) томонидан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида
мурожаат келиб тушмаган.
Шунингдек, Қонуннинг 108-моддасида агар қарздорнинг тўлов
қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланса, ташқи бошқарув
тартиб-таомили кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздор бўйича эса ваколатли давлат
органининг аризаси асосида суд томонидан жорий этилиши назарда
тутилган.
Бу ҳолатда эса ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ёки суд бошқарувчиси
томонидан аниқланган таҳлиллардан қарздорнинг тўлов қобилиятини
тиклашнинг бирор-бир имкониятини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Мазкур ҳолатда эса юқорида қайд этилганидан тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш
ёки келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд эмас.
Шунга кўра, Қонуннинг 52-моддасига асосан қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
қарор қабул қилиниши лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб
эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса қарздор зиммасига юклашни
лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қонун 111-моддасининг бешинчи қисмига биноан, ташқи
бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим
этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган
номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган,
кредиторлар судда тайинлашни сўраган Б.А***ни қарздорнинг тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-6, 26, 37, 51, 52, 140-142-моддалари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186, 210-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
1. Аризачи “ ***” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий
корхонасининг аризаси қаноатлантирилсин.
2. Қарздор “ *** ***” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилсин ҳамда қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
3. Қарздор “ *** ***” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб А*** Бахтияр Ниетбаевич тайинлансин.
4. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш
юритиш бошланганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида
кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон бериш;
5
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23, 141 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш, тугатиш режасини тузиш, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 155-моддасига асосан тузилган
оралиқ ҳисоботларни ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини
амалга ошириш билан боғлиқ барча маълумотларни заруратга қараб судга
тақдим қилиб бориш ва тугатишга доир иш юритиш якунлари бўйича якуний
ҳисоботни 2026 йил 5 мартга қадар судга тақдим этиш вазифалари
юклатилсин.
5. Қарздор “ *** ***” масъулияти чекланган жамияти бошқарув
органининг зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа
ҳужжатларини, муҳр ва штампларини, моддий ва бошқа қимматликлари
тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти
юклансин.
6. Суд бошқарувчисига тугатишга доир иш юритиш жараёни учун иш
ҳақи тайинлаш ҳақидаги кредиторлар йиғилишининг қарори қисман
тасдиқлансин. Суд бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 6 355 000 ойлик иш ҳақи
тайинлансин.
7. Қарздор “ *** ***” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи
“ ***” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонасининг
фойдасига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
8. Иш бўйича ортиқча тўланган 35 000 сўм давлат божи республика
бюджетидан аризачи “ ***” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
хорижий корхонасига тегишли тартибда қайтариб берилсин.
9. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси Қораўзак туман солиқ
инспекцияси ва Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлимига
юборилсин.
10. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
11. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов