Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10636 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3a985c96-7abc-41a6-a135-6699f95bc3d5 Claim ID PDF Hash 38f9d876186e90fe... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар **** акциядорлик тижорат банкининг жавобгар **** хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти хисобидан 19 979,41 АҚШ доллари ҳамда 240 327 481,06 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш ва гаров мулкининг бошланғич реализация баҳосини белгилаш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили **** ( 2025 йил 19 ноябрдаги 244/01-992-сонли ишончнома асосида, жавобгар вакили – **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ ЛА Д И: **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 19 979,41 АҚШ доллари ҳамда 240 327 481,06 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)га тегишли гаров мулкларига қаратиш ва гаров мулкининг бошланғич реализация баҳосини белгилаб беришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъвони тан олиб, ҳақиқатда қарздорлик мавжудлиги, тез орада ушбу қарздорликни бартараф этишини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган 2-жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни 2жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга 2 (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Юксалиш универсал банк хизматлари офиси (бундан буён матнда – банк) билан жавобгар ўртасида 2024 йил 28 майда тузилган №00284189/466/05-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда №00284189/466/05-сонли кредит шартномаси деб юритилади)га асосан 24 ой муддатга, йиллик 9% миқдорида устама тўлаш шарти билан жами 36 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида томонлар ўртасида 2024 йил 29 май куни тузилган гаров (ипотека) шартномасига асосан 2-жавобгарга тегишли бўлган ****да жойлашган, давлат рўйхатидан ўтган майдони 2688,00 кв.метр, умумий майдони 449,28 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 370,40 кв.метр, қурилиш ости майдони 307,84 кв.метрдан иборат **** бино иншоатини кадастр рақами 16:01:40:02:01:0201 (эски кадастр рақами 16:01:03:02:02:0157) ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаров (ипотека) га қўйилган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 27 майда тузилган гаровга қўйилаётган мулкларнинг гаров қийматини келишув далолатномасига асосан даъвогар, жавобгар ва 2-жавобгар ****да жойлашган, **** бино иншоатини баҳосини 608 294 300 сўм этиб қабул қилишга келишганлар. Шунингдек банк билан жавобгар ўртасида 2025 йил 14 февралда тузилган №143-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда №143сонли кредит шартномаси деб юритилади)га асосан 36 ой муддатга, йиллик 26% миқдорида устама тўлаш шарти билан жами 220 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида томонлар ўртасида 2025 йил 22 февраль куни тузилган навбатдаги гаров (ипотека) шартномасига асосан 2жавобгарга тегишли бўлган ****да жойлашган, давлат рўйхатидан ўтган умумий ер майдони 2688,00 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 370,40 кв.метр, қурилиш ости майдони 307,84 кв.метрдан иборат **** нотурар бино иншоатларини кадастр рақами 16:01:40:02:01:0201 (эски кадастр рақами 16:01:03:02:02:0157), бино-иншоатни кадастр рақами 16:01:40:02:01:00214, ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги гаров (ипотека) га қўйилган. 3 Тарафлар ўртасида 2025 йил 14 февралда тузилган гаровга қўйилаётган мулкларнинг гаров қийматини келишув далолатномасига асосан даъвогар, жавобгар ва 2-жавобгар ****да жойлашган, **** бино иншоатини баҳосини 643 294 300 сўм этиб қабул қилишга келишганлар. Кредит шартномалари шартларига асосан жавобгар кредитдан мақсадли фойдаланиши ва тўловларни кредитни қайтариш жадвалига асосан тўлаши лозим бўлгани ҳолда, шартнома шартларини бажармасдан кредитнинг муддати ўтган фоизи ва асосий қарз тўловларини белгиланган муддатларда тўламай келган. Даъвогар жавобгарга кредит қарздорлигини тўлаб қўйиш ҳақида йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан кредит шартномасига иловада белгиланган кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаганлиги оқибатида 2025 йил 24 октябрь холатига №00284189/0466/05-сонли кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит танидан 6 173,56 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит фоизидан 1 066,08 АҚШ доллари, №143-сонли кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит танидан 16 472 353,29 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 18 755 054,52 сўм миқдорида қарздорлик мавжуд бўлган. Кредит шартномаси шартларига кўра, қарз олувчи ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоизларни тўламаганда, банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Юқоридаги ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномалари шартлари даъвогарнинг муддати келмаган кредитни ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Шу сабабли унинг №00284189/0466/05-сонли шартнома бўйича кредит танидан 17 697,93 АҚШ доллари (шундан муддати ўтгани 6 173,56 АҚШ доллари) ва унинг фоизи 1 066,08 АҚШ доллари бўлган жами 18 764,01 АҚШ доллари қарздорликни, шунингдек №143-сонли кредит шартномаси бўйича кредит танидан 212 582 083,54 сўм ( шундай муддати ўтгани 16 472 353,29 сўм) кредит фоизидан 21 273 091,17 сўм (шундай муддати ўтгани 18 755 054,52 сўм) бўлган жами 233 855 174,71 сўм қарздорликни ундириш талаби асослидир. Шунингдек, даъвогар томонидан кредит шартномалари бўйича ўз муддатида тўланмаган кредитнинг танига ҳисобланган №00284189/0466/05-сонли кредит шартномаси бўйича 1 198,06 АҚШ доллари миқдорида, №143-сонли кредит шартномаси бўйича 6 472 306,35 сўм пеня ундириш сўралган. 4 №00284189/0466/05-сонли кредит шартномасининг 8.4-бандида қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилгн ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 миқдорида пеня тўлаши белгиланган. №143-сонли кредит шартномасининг 8.3-бандида қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилгн ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Суд даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим этилган пеня ҳисобкитоб жадвалларини ўрганиб чиқиб, пеня тўғри ва асосли хисобланган деб топади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб кўрсатилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига номутаносиблигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 300 АҚШ доллари ва 2 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим 5 да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи ўз зиммасига кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган. Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мол-мулкларига қаратишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида гаров мулкининг бошланғич реализация баҳосини белгилаб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 14 февралда тузилган гаровга қўйилаётган мулкларнинг гаров қийматини келишув далолатномасига асосан даъвогар, жавобгар ва 2-жавобгар ****да жойлашган, **** нотураржой бино иншоатини баҳосини 643 294 300 сўм этиб қабул қилишга келишганлар. Суд мажлиси жараёнларида тарафлар гаровдаги мулкнинг реализация баҳосини белгилашда низо йўқлигини билдирганлар. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 39моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошида суднинг ундирувни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорида гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи кўрсатилиши, гаровга қўйилган молмулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд томонидан белгиланиши кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида гаровга қўйилган молмулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи бўйича низоси мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, юқоридаги гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш нархини навбатдаги гаров шартномасига асосан келишув далолатномасида бахоланган 643 294 300 сўм этиб белгилашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит танидан 17 697,93 АҚШ доллари ва 212 582 083,54 сўм, кредит фоизидан 1 066,08 АҚШ доллари ва 21 273 091,17 сўм ҳамда 300 АҚШ доллари ва 2 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни, ундирувни 2-жавобгарга тегишли ****да жойлашган, ер участкаси кадастр рақами 16:01:40:02:01:0201 (эски кадастр рақами 16:01:03:02:02:0157), бино иншоат кадастр рақами 16:01:40:02:01:00214, умумий ер майдони 2 688,00 кв.метр,умумий фойдали майдон 370,40 кв.метр, қурилиш ости майдони 307,84 кв.метрдан иборат бўлган **** нотураржой бино иншоатларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни, гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш баҳоси тарафлар ўртасидаги навбатдаги гаровга қўйилаётган мулкларнинг 6 гаров қийматини келишув далолатномасига асосан 643 294 300 сўм этиб белгилашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Даъво аризасида билдирилган талаблар мулкий хусусиятга эга бўлиб, пул маблағларини ундириш тўғрисидадир. Шу боис даъвонинг баҳоси ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даъво талабида ундирилиши сўралган сумма 19 979,41 АҚШ доллари ва 240 327 481,06 сўмни ташкил этади. Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олдисотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. Даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилган санада, яъни 2025 йил 29 октябрь ҳолатига АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси 12004,47 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, мазкур даъво бўйича даъво суммаси 480 169 709,02 ((19 979,41*12 004,47 = 239 842 227,96 + 240 327 481,06 =480 169 709,02) сўмни ташкил этиб, 9 603 394,18 сўм давлат божи ундирилиши лозим. Шу сабабли суд, 9 603 394,18 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 165, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: **** акциядорлик тижорат банкининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** акциядорлик тижорат банки фойдасига **** хусусий корхонасидан кредит танидан 17 697,93 АҚШ доллари ва 212 582 083,54 сўм, кредит фоизидан 1 066,08 АҚШ доллари ва 21 273 091,17 сўм ҳамда 7 300 АҚШ доллари ва 2 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув **** масъулияти чекланган жамиятига тегишли ****да жойлашган, ер участкаси кадастр рақами 16:01:40:02:01:0201 (эски кадастр рақами 16:01:03:02:02:0157), бино иншоат кадастр рақами 16:01:40:02:01:00214, умумий ер майдони 2 688,00 кв.метр,умумий фойдали майдон 370,40 кв.метр, қурилиш ости майдони 307,84 кв.метрдан иборат бўлган **** нотураржой бино иншоатларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш баҳоси тарафлар ўртасидаги навбатдаги гаровга қўйилаётган мулкларнинг гаров қийматини келишув далолатномасига асосан 643 294 300 сўм этиб белгилансин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан: - республика бюджетига 9 603 394,18 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****