Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12253 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b4eec6fd-fa4f-497f-a2da-27cd15d6f2f2 Claim ID PDF Hash 742c731831bb70e9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
онун 52-моддаси онун 52 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12223-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи «Аризачи номи»нинг қарздор «Қарздор номи» МЧЖни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни кредитор вакили Ў.Солиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Аризачи номи» (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «Қарздор номи» (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакили қарздорни банкрот деб топишни сўради. Қарздор ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган. Суд ишни қарздорнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади: иш ҳужжатларига қараганда, кредитор қарздорнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан таҳлил ўтказганда, иқтисодий ночор аҳволга тушганлиги, бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан 2025 йил 6 ноябрь ҳолатига 24 965 965 770,1 сўм қарзни ташкил этганлиги ва ушбу қарздорликни тўлашнинг имкони мавжуд эмаслигини аниқлаган. Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари самара бермаган, қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли давлат ижрочисининг қарори асосида ижро иши юритиш тамомланган. Шундан сўнг, кредитор қарздорни банкрот деб топишни сўраб судга мурожаат қилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмида, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса доимий тўловга қобилиятсизлик ҳисобланиши, иккинчи қисмида эса ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб 1 чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартибтаомиллари қўлланилмайди. Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган. Суд қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлиги сабабли уни банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси вазифасига Абдуллаев Хусанжон Рустамжон тайинлашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 210-211-моддаларини ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 52-242-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «Қарздор номи» МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Абдуллаев Хусанжон Рустамжон ўғли тайинлансин. Унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилсин. Қарздор «Қарздор номи» МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи, «Аризачи номи» фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин ва ижро этиш учун тугатиш бошқарувчисига юборилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов 2