Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21673 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 56b75450-68b3-4b83-99ae-47a397c0b713 Claim ID PDF Hash 8eeaddf685b04db4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21673-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Г.Саматова иштирокида, даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятидан 192 215 419,02 сўм асосий қарз, 12 745 910,31 сўм банк фоизлари ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «*********************************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*********************************» масъулияти чекланган жамият (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 192 215 419,02 сўм асосий қарз, 12 745 910,31 сўм банк фоизлари ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъво аризани тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида биринчи суд мажлисида тилхат орқали тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «*********************************» масъулияти чекланган жамияти билан «*********************************» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 04 февраль куни биржа савдолари натижаларига кўра, “масло индустриальное И12А” етказиб бериш тўғрисида 7371156сонли, 2025 йил 20 февраль куни 7398134-сонли шартномалар тузилган. Шартнома шартларига кўра, 2025 йил 01 апрель куни даъвогар жавобгарга 9,994 тонна умумий қиймати 96 332 165 сўмлик маҳсулот етказиб берган, бу 80106367сонли транспорт юк хати ва 2025 йил 01 апрель кунги 566-сонли ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади. Бундан ташқари, 2025 йил 12 апрель куни даъвогар томонидан жавобгарга 9,795 тонна умумий қиймати 95 883 254,02 сўмлик маҳсулот етказиб берган, бу 80106880-сонли транспорт юк хати ҳамда 2025 йил 12 апрель кунги 625-сонли ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан тўлов мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, ушбу етказиб берилган маҳсулот учун 192 215 419,02 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган 2025 йил 08 июль кунги №190-сонли қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг 8-банди, еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди деб белгиланган. Қайд этиб ўтилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 192 215 419,02 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан пул маблағларини тўлаш чоралари кўрилмасдан келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси талабидан келиб чиқиб қайта молиялаштириш ставкасида йиллик 12 745 910,31 сўм фоиз ундиришни сўраган. Фоиз ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 12 745 910,31 сўм фоиз ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 192 215 419,02 сўм асосий қарз, 12 745 910,31 сўм банк фоизлари, тўланган 4 100 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятидан 192 215 419,02 сўм асосий қарз, 12 745 910,31 сўм банк фоизлари, тўланган 4 100 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 000 сўм ВКА харажати Олий суд депозитига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21673-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Г.Саматова иштирокида, даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятидан 192 215 419,02 сўм асосий қарз, 12 745 910,31 сўм банк фоизлари ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамиятидан 192 215 419,02 сўм асосий қарз, 12 745 910,31 сўм банк фоизлари, тўланган 4 100 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 103 000 сўм ВКА харажати Олий суд депозитига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова