Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21811 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 51923da6-1ca5-47db-8354-417e83ae5871 Claim ID PDF Hash 95138c4d4e0d1872... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21811-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Холмирзаев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси “*********************************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамиятидан 35 631 188,32 сўм асосий қарз, 17 815 594,16 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси “*********************************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 35 631 188,32 сўм асосий қарз, 17 815 594,16 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. уд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво аризасини қўллаб қувватлаб, ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 17 май куни 03-сонли тўқимачилик материаллари ва улардан тайёрланган маҳсулотларга муҳр босиш (логитиплар) бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган. Ушбу шартнома бўйича жавобгарга даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан, 162 631 188,32 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Кўрсатилган хизматлар бўйича жавобгар томонидан 2024 йилнинг 20 май куни 25 000 000, 2024 йилнинг 28 июнь куни 25 000 000 сўм, 2025 йил 24 февраль куни 60 000 000 сўм, 2025 йил 16 май куни 17 000 000 сўм, жами 127 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган, қолган 35 631 188,32 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг 10.09.2025 йил кунги 25/08-сонли дебитор қарздорликнинг бартараф этиш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 35 631 188,32 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 17 815 594,16 сўм пеня сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 6.3-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов муддатлари кечиктирилганда тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 9 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 35 631 188,32 сўм асосий қарз, 9 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ҳамда Республика бюджетига 1 068 935,64 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 35 631 188,32 сўм асосий қарз, 9 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 068 935,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С. Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21811-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Холмирзаев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси “*********************************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамиятидан 35 631 188,32 сўм асосий қарз, 17 815 594,16 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 437, 441, 442-моддалари, ИПКнинг 66, 128,170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 35 631 188,32 сўм асосий қарз, 9 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 068 935,64 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова