← Назад
Решение #2834859 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1949-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
2025 йил 11 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Г.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар вакили
ҳуқуқшуноси А.Соломов, ҳисобчи М.Нумонов (2025 йил 31 январь кунги 06261-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Ж.Нурматов
(шахсини тасдиқловчи хужжат асосида), қўшимча жавобгар Пахтаобод туман
Ободонлаштириш бошқармаси вакили А.Тошматов (2025 йил 11 декабрь
кунги рақамсиз ишончнома асосида), Пахтаобод туман электр тармоқлар
корхонаси вакили Ш.Полвонова (2025 йил 5 январь кунги 30-19/84-сонли
ишончнома асосида), Избоскан туман прокурор ёрдамчиси О.Қосимовлар
иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “ ld rlin” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 37 611 041,64 сўм асосий қарздорлик, 1 965 472,69 сўм пеня ва
4 120 000 сўм қайта улаш хизматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “ ld rlin” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 37 611 041,64 сўм асосий
қарздорликни, 1 965 472,69 сўм пеня ва 4 120 000 сўм қайта улаш хизматини
ундиришни сўраган.
Пахтаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда
“Қўшимча жавобгар” деб юритилади) ажрим асосида ишга қўшимча
сифатида жалб қилинган.
Шу сабабли ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси,
Ғазначилик бошқармаси ҳамда Пахтаобод туман электр тармоқлар корхонаси
жалб қилинган, Избоскан туман прокуратураси суд мажлиси ҳақида хабардор
қилинган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этишиб, жавобгар билан
2025 йил 1 май куни 4011-сонли улгурчи истеъмолчиларга электр
энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, шартнома
бўйича 37 611 041,64 сўмлик электр энергиясини етказиб берганлигини,
1 kVt/s электр энергия нархи шартномада 1 000 сўм деб белгиланганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабига
эътирози мавжудлигини, ҳақиқатда ҳам даъвогар билан электр энергиясини
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузганлигини, ҳисоблагич ўрнатганлигини, бироқ ишлар тўхтаб қолганлиги сабабли ҳисоблагич ўрнатилган
ҳудудга бормаганлигини, кейинчалик билса ушбу ҳисоблагичдан Пахтаобод
туман Ободонлаштириш бошқармаси кўча чироқларини ёритиш учун
фойдаланиб келаётганганлиги маълум бўлганлигини, Пахтаобод туман
электр тармоқлари корхонаси вакиллари иштирокида далолатнома
тузилганлигини, қонунда электр ҳисоблагич электр тармоқлари корхонаси
балансида
бўлса
реактив
энергияни
истеъмолчи
тўламаслиги
белгиланганлигини инобатга олиб, истеъмол қилинган актив энергия бўйича
қарздорликни тўлаб беришини, Пахтаобод туман ободонлаштириш
бошқармаси истеъмол қилган электр энергияси бўйича тўловни амалга
ошириши кераклигини билдирди.
Пахтаобод туман электр тармоқлар корхонаси вакили суд мажлисида
иштирок этиб, ҳақиқатда ҳам жавобгар жамиятга ўрнатилган трансформатор
бўйича қўйилган ҳисоблагич орқали Пахтаобод туман Ободонлаштириш
бошқармаси томонидан фойдаланиб келганлигини, ўрганиш давомида
Пахтаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси кўча ёритиш чироқлари
бўйича 11 380 kVt/s электр энергиясини истеъмол қилганлигини, ушбу
истеъмол қилинган электр энергиясини жавобгар ҳисоботидан чиқариш ва
Пахтаобод туман Ободонлаштириш бошқармасига ўтказиш мақсадга
мувофиқ бўлиши тўғрисида далолатнома ва жавобгар жамиятнинг аризаси
бўйича тузилган маълумотномасида қайд этилганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Пахтаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси вакили суд мажлисида
иштирок этиб, Пахтаобод туман электр тармоқлар корхонаси билан электр
энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини,
шартномага асосан тўловларни амалга ошириб келаётганлигини, Андижон
вилоят ҳокимлигининг топшириғи асосида Ҳаётбахш кичик саноат
зонасидаги трансформаторга кўча ёритиш чироқларни ёритиш мақсадида
уланганлигини, ушбу трансформатордан фойдаланиб келаётганлигини,
Пахтаобод туман электр тармоқлар корхонаси томонидан жавобгарнинг
мурожаат бўйича ўрганилганида 11 380 kVt/s электр энергиясини истеъмол
қилинганлигини билдиришганлигини, ушбу истеъмол қилинган электр
энергия қийматини тўлаб беришини билдирди.
Избоскан туман прокурор ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб,
тарафлар томонидан билдирилган фикрларни тинглаган ҳолда иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар ва қўшимча жавогарлар ҳисобидан
даъводаги қарздорликни ундиришни сўради.
Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик
бошқармаси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
вакиллари иштирок этишмади.
Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили суд мажлиси
бошлангунга қадарли ёзма фикрнома ва иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза
тақдим этган.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикакси Иқтисодий процессуал
Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи
қисмига асосан, жалб қилинган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармаси вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг ва прокурорнинг фикрларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, асосий қарздорликни
жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, жавобгар билан
юридик шахслар учун электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида 2025 йил
1 май куни 4011-сонли шартнома тузилган, 504011-сонли абонент рақами
берилган.
Шартноманинг 2.1-бандида, актив энергияси 45 000 kVt/s, реактив
эн ргия 14 900 kV r, 1 kVt/s нархи 1 000 сўм деб белгиланган бўлиб,
шартноманинг барча шартларига тарафлар рози бўлган ҳолда имзолашган.
Шартноманинг 3.1-бандида, реактив энергия компенсацияси учун
(устамалар) реактив энергияни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари
асосида анииқланади ҳамда тегишли равишда истеъмол қилинган (ҳосил
бўлган) реактив энергиянинг 1 kV rG` соат учун тўлов тарзида ундирилади
деб кўрсатилган.
Шунингдек, жавобгар ҳисоблагич аввал ўрнатилганлиги ва электр
энергияси истеъмол қилинган кловат мавжудлигини важ қилиб кўрсатган
бўлсада, 2025 йил 28 май куни тузилган далолатномада ҳисоблагич “О”
ҳолатда ўрнатилганлиги баён қилинган.
Пахтаобод туман электр тармоқлар корхонаси томонидан 2025 йил 28
ноябрь куни тузилган далолатномасида жавобгар жамиятнинг электр
ҳисоблагичидан кўча чироқларни ёритиш учун қўшимча жавобгар томонидан
электр энергиясини истеъмол қилганлиги учун 11380 kVt/s-ни жавобгар
жамиятдан чиқариш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашган.
Шунингдек, жавобгар жамият раҳбарига Пахтаобод туман электр
тармоқлар корхонаси томонидан 2025 йил 28 ноябрь куни берган 427/2025сонли берган маълумотномасида, қўшимча жавобгарга қарашли кўча ёритиш
чироқларини ёритиш учун истеъмол қилинган 11380 kVt/s/с электр энергияси
учун тўловларни қўшимча жавобгар томонидан амалга оширилишини
маълум қилган ва бу ҳақда Пахтаобод туман ҳокимлиги, Молия ва
иқтисодиёт бўлимларига хабардор қилинганлигини билдирган.
Шу сабабли суд, 11380 kVt/s бўйича ҳосил бўлган 11 380 000 сўм
қарздорликни қўшимча жавобгар ҳисобидан ундиришни, қолган kVt/s бўйича
ҳосил бўлган 26 231 041,64 сўм қарздорликни жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Зеро, шартноманинг 1.1-бандига асосан, корхона тармоғи орқали электр
энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра, келгуси ҳисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати
учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши бўйича
тарафлар келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорликни иҳтиёрий равишда тўлаш, агар ушбу сумма тўланмаган
тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома тақдим этган. Лекин
жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирган.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён
матнда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31
майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан
фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва
ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномага
асосан амалга оширилади.
Суд даъво талабидаги қайта улаш хизматини ундириш талабини
муҳокама қилган ҳолда ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва қайта
улаш хизматини қўшимча жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, даъвогар томонидан истеъмолчини тармоқдан узиш тўғрисида
далолатнома тузилган ва тармоқдан узилган ҳолда кейинчалик тармоққа
қўшимча жавобгарга фойдаланиш учун қайта улаб берилган. Тармоқдан
узилганлиги тақдим этилган далолатномаси ва қайта уланганлиги тақдим
этилган счёт-фактура билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва
табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини
янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ5059-сон Фармонининг 8-бандига кўра, электр ва газ тармоқларидан илгари
узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний
шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида,
истеъмолчи — юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10
баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига
маблағларни ўтказиш орқали ундирилади.
Суд даъво талабидаги 1 965 472,69 сўм пеня ундириш қисмини муҳокама
қилган ҳолда асосий қарздорлик жавобгар ва қўшимча жавобгарлар
ҳисобидан ундириш белгиланганлиги ва пенянинг ҳисоб китоби мавжуд
эмаслиги ҳамда ҳисоб китобда ноаниқликлар мавжудлиги сабабли ушбу
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, шартноманинг 3.12-бандида, тўловнинг муддати ўтган ҳар бир
куни учун истеъмолчи тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида,
электр энергиясини махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун
эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг умумуий
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган.
Бироқ, ФКнинг 335-моддасида, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, 26 231 041,64 сўм асосий
қарздорлик бўйича ҳосил бўлган 524 620,83 сўм давлат божини жавобгар
ҳисобидан, 11 380 000 сўм асосий қарздорлик ва 4 120 000 сўм қайта улаш
хизмати бўйича қўшимча жавобгар ҳисобидан, 1 965 472,69 сўм пеня
ундириш қисми бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи ундиришни ва жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топди.
Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
333, 468, 470, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар “ ld rlin” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
26 231 041,64 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
Қўшимча жавобгар Пахтаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан 11 380 000 сўм асосий қарздорлик ва 4 120 000 сўм қайта улаш
хизмати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига;
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан 39 309,45 сўм,
“ ld rlin” масъулияти чекланган жамиятидан 524 620,83 сўм,
Пахтаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 310 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров