Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/21475 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ODILJON 2000
Source ID 348282bf-5f0f-497e-b922-ecd2349705bc Claim ID PDF Hash f56766cad53ee9c9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Ушбу кодекснинг 468-моддаси Ушбу кодекс 468 code_article
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21475-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 11 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «А» АЖнинг жавобгар "ODILJON 2000" фермер хўжалиги ҳисобидан 220827300 сўм асосий қарз, 110413650 сўм пеня, жами 331240950 сўм электр қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Хасанбаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, очиқ суд мажлисида, судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) ва "ODILJON 2000" фермер хўжалиги фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар) ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, корхона электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Корхона томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб берилган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 220827300 сўм асосий қарз, 110413650 сўм пеня, жами 331240950 сўм электр қарздорлиги ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан қарз бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, қарздорликни ва почта ҳаражатини ундиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, Истеъмолчи томонидан электр энергияси учун тўловни амалга ошириши, электр таъминоти корхонаси эса электр энергиясини етказиб бериши лозим бўлган. Шунга асосан даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан счетфактура асосида электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 220827300 сўм асосий қарз, 110413650 сўм пеня, жами 331240950 сўм электр қарздорлиги тўламаган. Қарздорнинг ҳисоб-рақамига тўлов талабномаси қўйилган, лекин ҳисобрақамда пул маблағи бўлмаганлиги учун ушбу тўлов талабномаси ижро этилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган қарзни тўлашни талаб қилган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ушбу кодекснинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан 220827300 сўм электрдан қарз эканлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Суд муҳокамаси кунига қадар ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли, таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари, тақдим этилган маълумотлар, солиштирма далолатномаларга асосан даъвогарнинг жавобгардан 220827300 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловларнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Шартноманинг мазкур шартидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли кечиктирилган кунлар учун 110413650 сўм пеня ҳисоблаган ва уни жавобгардан ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, даъвогар корхона шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бунга асосан, шартнома шартларини бажарилишига мутаносиб равишда пеня миқдорини камайтиришни ва 30000000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Суд даъвогар фойдасига жавобгардан 220827300 сўм асосий қарз, 30000000 сўм пеня, жами 250827300 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунга асосан суд, жавобгардан бюджетга 6624819 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 8, 234, 236, 468-478-моддаларига, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: «А» АЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ODILJON 2000" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар «А» АЖ фойдасига истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 220827300 сўм асосий қарз, 30000000 сўм пеня, жами 250827300 сўм электр қарздорлик ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар "ODILJON 2000" фермер хўжалиги ҳисобидан бюджетига 6624819 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов