← Назад
Решение #2834893 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь
4-1505-2501/10205-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “**********” акциядорлик жамиятининг жавобгар “**********”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
8
420
626
сўм
асосий
қарз,
554 786,09 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Қамбаров (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Риштон туман судлари биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“**********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 420 626
сўм асосий қарз, 554 786,09 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили маълумотнома тақдим қилиб, суд
мажлисига қадар жавобгар томонидан қарздорликни бартараф қилиш учун
12 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал
қилишни сўраган.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқлаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво аризасини рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз
навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ
тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни
шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада
жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябрь куни
ҳолатига 8 420 626 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома юборилганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб
берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 8 420 626 сўм асосий қарз
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб
берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 8 420 626 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисобкитоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Бироқ жавобгар
томонидан 12 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъво аризасининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризаси талабида 554 786,09 сўм пеня ундириш ҳам
сўралган.
Ушбу даъво талабини муҳокама қилишда, қуйидагиларга асосланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги тўғрисидаги
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди” – деб белгиланган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга
нисбатан 554 786,09 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги
ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан пеня
ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Бироқ жавобгар
томонидан 12 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъво аризасининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим
бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилинганида, жавобгарнинг
даъвогардан қарздорлиги мавжуд бўлиб, даъво аризаси асосли бўлганлигини,
судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг, жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда тўловлар амалга оширилиб, жавобгар қарздорлигини тўлиқ
бартараф қилганлигини инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджети даромадига ишни судда
кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“**********” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қаноатлантириш
рад этилсин.
“**********” фермер хўжалиги ҳисобидан “**********” акциядорлик
жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“**********” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети
даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев