← Назад
Решение #2834894 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 123 | — | law | |
| бандларида судлар ФК | 123 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг котиблигида, даъвогар --------- МЧЖнинг жавобгар ------- МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида 2024
йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш, 2024 йил 7
майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05-сонли
шартномалар асосида топширилган жами 911384000 сўмлик товар моддий
бойликларни қайтариб бериш мажбуриятини юклаш, жавобгардан
455692000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили --------(ишончнома асосида)
иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
------------ МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, – МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)га нисбатан
тарафлар ўртасида 2024 йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил
20 майда тузилган 20/05-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва
бекор қилиш, 2024 йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20
майда тузилган 20/05-сонли шартномалар асосида топширилган жами
911384000 сўмлик товар моддий бойликларни қайтариб бериш
мажбуриятини юклаш, жавобгардан 455692000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
предметини ўзгартирган ҳолда, жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида
2024 йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган
20/05-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш, 2024
йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05сонли шартномалар асосида топширилган маҳсулотларнинг қиймати
бўлган жами 911384000 сўм асосий қарзни ва 455692000 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ олдинги суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили низони
ўзаро келишув билан ҳал этиш мақсадида суд мажлисини кейинга
қолдиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда –
Конституция)нинг 55-моддасига асосан, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил
судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
-----------хусусий
корхонаси(ҳозирги ------------ МЧЖ) ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йил 7
майда 07/05-сонли ва 2024 йил 20 майда 20/05-сонли олди-сотди
шартномалари тузилган.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга “изделия
медицинского назначения: система для внутривенного вливания
инфузионных растворов «GOODLIFE»” маҳсулотини етказиб бериш,
жавобгар тегишли тартибда мазкур маҳсулотлар учун тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 2.1-бандида жавобгар 15 кун ичида 100 фоизлик
тўловни амалга ошириши, 3.1-бандига асосан эса даъвогар тўловлар амалга
оширилгандан сўнг 30 кун ичида маҳсулотни етказиб бериши кўзда
тутилган.
Жавобгар аванс тўловини амалга оширмаган. Бироқ шундай бўлсада,
даъвогар томонидан 2024 йил 7 майдаги 07/05-сонли ҳисобварақ-фактура ва
юк хатлари асосида 275000000 сўм, 2024 йил 21 майдаги 21/05-сонли
ҳисобварақ-фактура ва юк хатлари асосида 636384000 сўм, жами 911384000
сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Даъво аризасида баён этилган ҳолатларга кўра ва даъвогар вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришига кўра жавобгар даъвогар томонидан
етказиб берилган маҳсулотларни дори-дармон фаолияти билан
шуғулланувчи доимий мижозларига сотиб, пулини 15 кунлик муддатда
тўлаб беришини кафолатлаган ва жавобгарнинг вакиллари А.Суннатиллаев,
Б.Тўлабоев ва А.Казаковлар юк машиналари(40 U931DB давлат белгили
ISUZU, 90 771EB давлат белгили S
N, 50W872L давлат белгили
N, 50N103Q
давлат белгили
ER EDES)да 275000000 сўмлик
636384000 сўмлик маҳсулотларни юклаб олиб кетишган.
Бироқ маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган ва даъвогар
МЧЖнинг ходимлари билан учрашганида жавобгар вакиллари уларни алдаб,
турли баҳоналар билан чалғитиб, олиб кетилган маҳсулотларни ҳам кўрсата
олишмаган ва шартнома асосида сотиб олинган маҳсулотларни нақд пулга
бошқа харидорларга сотиб юборганликлари, сотилган маҳсулотлардан
тушган пулларни бошқалардан бўлган қарзларни ёпишга ва бошқа
мақсадларда ишлатиб юборганликлари, маҳсулотлар жамият балансида
турган бўлсада, аслида мавжуд эмаслигини ва пулларни тез орада тўлаб
беришларини маълум қилишган.
Лекин маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар МЧЖнинг амалдаги таъсисчиси ва
раҳбари А.Казаков томонидан бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил
бириктириб, даъвогарнинг ишончига кирган ҳолда алдаш орқали шартнома
тузиб, жами 911384000 сўмлик маҳсулотларни ўзлаштирганлиги сабабли
юқорида қайд этиб ўтилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
ФКнинг 123-моддасига мувофиқ алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф
вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида
тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи
учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса
бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 14 ва 14.1
бандларида судлар ФК 123-моддасининг қоидалари жисмоний шахслар
томонидан ҳам, юридик шахслар томонидан ҳам тузилган битимларга
нисбатан татбиқ этилишини назарда тутишлари лозимлиги, ФКнинг 123моддасида назарда тутилган асосларга кўра, битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар, алдаш, зўрлик, қўрқитиш,
бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши
таъсирида ва оғир ҳолатлар юз бериши тушунчаларини бир-биридан аниқ
фарқлашлари лозимлиги, алдаш деганда, бошқа шахсга ёлғон маълумотлар
тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида
сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш тушунилиши, алдаш битим
элементларига нисбатан ҳам, уни доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам,
шу жумладан, битимни тузиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам
тааллуқли бўлиши мумкинлиги, алдаш, бир тарафнинг бошқа тарафни битим
тузишга ундаш воситаси бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Бироқ мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар раҳбари ва таъсисчиси
томонидан алданганлиги ва шу асосда шартномани имзолаганлиги ҳамда
маҳсулотларни бериб юборганлиги ҳолатлари тегишли ҳужжатлар(суднинг
ҳукми, ажрими, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг қарори ва
х.к.) суд муҳокамаси жараёнларида ўз тасдиғини топмади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу сабабли суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2024 йил 7 майда
тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05-сонли
шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ФК 382-моддасининг биринчи қисмида агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкинлиги, иккинчи қисмида тарафлардан бирининг талаби
билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий
равишда бузса ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, учинчи
қисмида тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланиши белгиланган.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига асосан бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 7 майда тузилган 07/05сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05-сонли шартномаларни бекор
қилиш юзасидан 2025 йил 25 июлдаги 21-сонли таклиф хати 2025 йил 8
августда жўнатилган ва таклифни 10 кун муддат ичида кўриб чиқиш
сўралган. Бироқ жавобгар томонидан таклифга муносабат билдирилмаган.
Шунингдек, жавобгар томонидан ҳозирган қадар етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмаган ёки маҳсулотлар қайтариб
берилмаган. Бу ҳолат билан жавобгар томонидан шартномаларнинг
шартлари жиддий равишда бузилган.
Қайд этилганларга кўра суд жавобгар шартномада белгиланган
муддатда маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли
даъвогарнинг 911384000 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини ва
жавобгар томонидан шартномани жиддий равишда бузганлиги боис
тарафлар ўртасида 2024 йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил
20 майда тузилган 20/05-сонли шартномаларни бекор қилиш талабларини
асосли деб ҳисоблайди ва уларни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан маҳсулотларни етказиб
бериш кечиктирилганлиги учун 455692000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
ФК 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун
мажбуриятнинг
бажарилмаган
қисмига
нисбатан
фоиз
билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 200000000 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
кўра иқтисодий судлар томонидан мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий
ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,
номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан ҳамда хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб
чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилади.
Даъвогар томонидан даъво аризасини киритишда давлат божини
кечиктириш сўралган.
Шу сабабли жавобгар ҳисобидан даъвонинг қаноатлантирилган
911384000 сўм асосий қарз ва 455692000 сўм пеня, жами 1367076000 сўмни
ундириш талаби бўйича 27341520 сўм, 2024 йил 7 майда тузилган 07/05сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05-сонли шартномаларни бекор
қилиш талаби бўйича 8240000 сўм, жами (27341520+8240000) 35581520
сўм, даъвогар ҳисобидан даъвонинг қаноатлантириш рад этилган 2024 йил
7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024 йил 20 майда тузилган 20/05-сонли
шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича 8240000 сўм давлат
божини бюджетга ундириш, шунингдек олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш лозим
бўлади.
Бинобарин ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
------------ МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
------------ хусусий корхонаси(ҳозирги ------------ МЧЖ) ва «DELFINI Y» МЧЖ ўртасида 2024 йил 7 майда тузилган 07/05-сонли ҳамда 2024
йил 20 майда тузилган 20/05-сонли шартномалар бекор қилинсин.
Жавобгар «DELFIN- I Y» МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар ------------ МЧЖ фойдасига 911384000 асосий қарз,
200000000 сўм пеня, жами 1111384000 қарздорлик ва сўм олдиндан тўлаб
чиқилган 41200 сўм почта харажати;
- бюджетга 35581520 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ------------ МЧЖ ҳисобидан бюджетга 8240000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов