Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7972 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый Erkinsh s vd
Source ID f2d1fbaf-666f-48da-8287-1c278ffa767f Claim ID PDF Hash 6dcf9a1a29b5fe97... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 361-моддаси ФКнинг 361 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7972-сонли иқтисодий иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 11 декабрь Фориш туман иқтисодий суди, судья Ҳ.Мамарасуловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “Erkinsh s vd ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Туропов (2025 йил 21 февралдаги ишончномага асосан) иштирокида, Фориш туман иқтисодий суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Erkinsh s vd ” масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан кредит эвазига қурилган 24 ўринли мехмонхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари биноларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Палата судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127129, 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган мулкни кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, кредит шартномасининг шартларини бузиб келаётганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 15 октябрда 24 ўринли мехмонхона, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва жихозлар сотиб олиш учун 60 ой муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти блиан 5 200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши тўғрисида 298-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 2.7-бандида кредит ҳисобига қуриб битказилган 24 ўринли мехмонхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари биноларини 1 ой ичида гаровга қўйиш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит маблағи ҳисобига қуриб битказилган 24 ўринли мехмонхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари биноларини гаровга қўймаган ва шу билан кредит шартнома асосида олинган мажбуриятини бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 377-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилиш ҳақли. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 361-моддасига кўра дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини олади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу кодекс 377моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар ушбу кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда жавобгарга нисбатан кредит эвазига қурилган 24 ўринли мехмонхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари биноларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбуриятини юклаб бўлмайди. Шу сабабли суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига иловага асосан Иқтисодий судларга киритилган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилишини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддалари ҳамда қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “Erkinsh s vd ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит эвазига қурилган 24 ўринли мехмонхона, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари биноларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБдан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суди орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов