Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2501/8321 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q sim v S m nd r Ответчик / Подсудимый S ngz r-Tekstil
Source ID f98c4416-0200-4a99-b79b-98ce1bf7d6c3 Claim ID PDF Hash 51fe79c0690b94ab... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8321-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 11 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Қосимов (рахбар), Ш.Усмонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ғ.Мусурманов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "Q sim v S m nd r" fermer ‘j ligiнинг жавобгар "S ngz r-Tekstil" m s'uli ti hekl ng n j mi tiга нисбатан берилган даъво аризасини суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "Q sim v S m nd r" fermer ‘j ligi (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "S ngz r-Tekstil" m s'uli ti hekl ng n j mi ti (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 246.838.468 сўм асосий қарз ва 123.419.234 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 11.12.2025 йилдаги ажрими билан даъво талаблари миқдори 170.245.461 сўм асосий қарз ва 85.122.730,50 сўм пеня ундиришга ўзгартирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан қарздорликга аниқлик киритиш учун ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда қарздорлик миқдори камайганлигини, шу сабабли даьво миқдорини камайтириш юзасидан ариза тақдим қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даьвогар томонидан қарздорлик асослантириб берилмаганлигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 24.01.2024 йилдаги 20240124-сонли савдо баённомаси асосида 6680944-сонли пахта хом ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар 2024 йил ҳосилидан 1-нав 2-синф бўйича пахта хом ашёсини топшириш мажбуриятини, жавобгар эса етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши қайд этилган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Даъво аризасидан кўринишича, шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга шартномага кўра, пахта хом ашёси маҳсулотини етказиб берганлиги ва ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 170.245.461 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилганлиги, бироқ, даъвогарнинг талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилинган. Шу боис, даъвогар фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 170.245.461 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги мавжудлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари, маълумотнома, ҳисоб варақ-фактура ва бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 170.245.461 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 85.122.730,50 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг 85.122.730,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман 11.917.182 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "S ngz r-Tekstil" m s'uli ti hekl ng n j mi ti ҳисобидан даъвогар "Q sim v S m nd r" fermer ‘j ligi фойдасига 170.245.461 сўм асосий қарз, 11.917.182 сўм пеня ва 41.200 сўм почта ҳаражати; - Республика бюджетига 5.107.363,82 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар "Q sim v S m nd r" fermer ‘j ligi ҳисобидан Республика бюджетига 2.297.790,22 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья А.Хужаназаров