Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14649 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази Ответчик / Подсудимый E k ll r rin t ks
Source ID ecd15338-181a-4fcf-93c2-da8cf681e6ec Claim ID PDF Hash 0bdbd5cc45ab9c2f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14649-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2025 йил 11 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Пўлатов (ишончномага асосан), даъвогар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази” давлат муассасасининг, жавобгар “E k ll r rin t ks” МЧЖдан 190 526 479 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази” давлат муассасаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг, жавобгар “E k ll r rin t ks” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 190 526 479 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили судга ариза бериб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра, суд низони жавобгар йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида пахта толасини сертификатлаш ва той вазнини тортиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, бажарувчи даъвогар буюртмачига пахта толасини ва пахта техник чигитини сертификатлаш хизматларини бажариш мажбуриятини, “буюртмачи” эса хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномаларга кўра, даъвогар 2023 йил 30 сентябрдаги УА 132/У-сонли, 2024 йил 29 декабрдаги ПТ 96 П-сонли, 2024 йил 31 августдаги ПТ 36 П-сонли, 2024 йил 31 майдаги ПЧ 35/П-сонли, 2024 йил 31 январдаги У2П 8-сонли, 2023 йил 31 июлдаги УХ 102/У-сонли, 2024 йил 29 февралдаги УЧ 32-сонли, ҳисобварақ-фактураларга асосан 190 526 479 сўмлик хизматлар кўрсатган, жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича 2025 йилнинг 26 май куни ФВ-01-80-сонли талабнома юборилган, лекин қарздорлик тўланмаган. Мазкур қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Баён этилганларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 190 526 479 сўм асосий қарз, 3 810 530 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини бахолаш маркази” давлат муассасаси фойдасига, жавобгар “E k ll r rin t ks” МЧЖ ҳисобидан 190 526 479 сўм асосий қарз, 3 810 530 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикоят беришга (протест келтириш) ҳақли. Раислик қилувчи А.Акбаров