Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21781 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2152a8bc-f349-496a-9ba4-becf1c3fa083 Claim ID PDF Hash 071d7f34fe18fd3a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 313-моддаси ФКнинг 313 law
ФКнинг 316-моддаси ФКнинг 316 law
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/21781-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари В.Махмудов, Ш.Асқаров (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «*********************************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «*********************************» фермер хўжалиги ҳисобидан 34 529 040 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «*********************************» масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар «*********************************» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 34 529 040 сўм маблағни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ХК жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари тушунтириш беришиб, даъво аризасини қўллаб қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгар ва учинчи шахсни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар «*********************************» фермер хўжалиги ва “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ХК ўртасида 2025 йил 19 сентябрь кунги 10/2-сонли қишлоқ хўжалигига техника хизмати кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномага кўра, “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ХК жавобгар «*********************************» фермер хўжалигини даласидаги пахта ҳосилини машинада териб бериш, жавобгар эса кўрсатилган техника хизмати ҳақини жамиятга тўлаш мажбуриятини олган. “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ХК томонидан келишилган шартлар асосида қишлоқ хўжалиги техника хизмати, яъни терим машинасида жавобгарни 10.4 гектар майдонидаги пахта ҳосилини териб бериб, 34 529 040 сўмлик хизмат кўрсатган. Лекин жавобгар «*********************************» фермер хўжалиги томонидан кўрсатилган хизматлар учун “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ХКга 34 529 040 сўм тўловлар амалга оширилмаган. “LV YUN TE HNOLOGY” масъулияти чекланган жамияти ХК ва даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 23 сентябрь куни 10/2-сонли Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага кўра, жавобгар «*********************************» фермер хўжалигининг 34 529 040 сўмлик қарздорлиги янги кредитор «*********************************» масъулияти чекланган жамиятига ўтказилиб, келгусида ушбу дебиторликни ундириш ҳуқуқи «*********************************» масъулияти чекланган жамиятига берилган. ФКнинг 313-моддасига кўра, Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ва шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. ФКнинг 316-моддасига кўра, Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши керак. Юқоридаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 34 529 040 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъво талабини қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 34 529 040 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан даъвогардан Республика бюджетига 690 580 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «*********************************» фермер хўжалиги ҳисобидан 34 529 040 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*********************************» фермер хўжалиги ҳисобидан 690 580 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова