← Назад
Решение #2834926 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 112 символов
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
******* тумани
2025 йил 11 декабрь
******* туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, ********* даъвогар ***** жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор ******* ҳисобидан 124.223.551 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили **** (ишончнома асосида), жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор /******* (паспорт асосида) иштирокида, ******* туманлараро
иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон ******* бошқармаси (бундан буён матнда палата деб
юритилади) даъвогар ****** манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор ******* (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 124.223.551 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тушунтириш бериб,
жавобгар томонидан кредит фоизи тўланмаганлигини баён қилиб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
аризаси асоссиз эканлигини, кредитни олмаганлигини ва муддати ўтган кредит
фоизи қарздорликни тўлаш имконияти йўқлигини маълум қилиб, даъво
аризани қонуний ҳал қилишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво аризасида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2025 йил 5 майда кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага асосан Банк (даъвогар), “Қарз олувчи” (жавобгар) ўртасида 2025
йил 5 майда тузилган №2025/144-сонли кредит шартномасига кўра, Денов
тумани, Бобур МФЙ ҳудудида жойлашган BLOK G/3 ва BLOK G/4 –сонли
1
жами (150м2) савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини сотиб олиш
мақсадида 84 ой муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 20 фоиз,
муддати ўтган қарздорлик қисми учун йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти
билан 1.193.199.900 сўм кредит ажратишни зиммасига олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 1.193.199.900 сўм
миқдоридаги кредит маблағлари ажратиб берилган.
Шартномага илова тариқасида тасдиқланган график асосида жавобгар
имтиёзли даврда фақат фоиз тўловларини, имтиёзли давр тугаганидан сўнг
асосий қарз ва фоизларни тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан кредитга ҳисобланган фоиз ўз вақтида тўланмаган,
натижада жавобгарнинг жами муддати ўтган фоиз қарздорлиги 124.223.551
сўмни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 12 июнда 24/12006-666916-сонли ва
2025 йил 14 июлда 24/12006-688929-сонли талабномалар билан мурожаат
қилиб, кредит фоизини тўлашни талаб қилган, бироқ жавобгар томонидан
талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага
келган.
Шу боисдан, даъвогар кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз
суммасини ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъвоси қўйидагиларга кўра асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси
билан белгиланиши назарда тутилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Шартнома шартларига кўра қарз олувчи кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ
қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу
шартномавий мажбуриятларини бажармаган.
Кредит шартномасининг 4.2-бандига биноан кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказилган
санадан бошлаб ҳисобланади ва қарз олувчи томонидан кредиторга ҳар ой
тўланиши лозим (кредитни қайтариш жадвалига асосан) деб белгиланган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
2
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар шартноманинг кредитни
қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш муддатларини
бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, суд
мажлиси кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги жавобгарнинг
124.223.551 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжудлиги исботини топганлиги
боис суд даъвони тўлиқ асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади. Ушбу ҳолат банк маълумотномаси билан ҳам тасдиқланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 124.223.551 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлигини, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 2.484.471 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ******* ҳисобидан даъвогар
******* фойдасига 124.223.551 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ******* ҳисобидан республика
бюджетига 2.484.471 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000
сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
3
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Абраев
4