← Назад
Решение #2834928 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
4-1501-2501/21388-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ******,
жавобгар вакили
(ишончномага асосан) ******** иштирокида, даъвогар *******нинг
жавобгар «Техпо Оео 8!гоу» маъсулияти чекланган жамиятидан 324 786
127,8 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «Техпо Оео 81гоу» маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 324 786
127,8 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб
чиқиб, жавобгардан 324 786 127,8 сўм қўшилган қиймат солиғини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан 324 786 127,8 сўм қўшилган қиймат
солиғи асоссиз ҳисобга олинганлиги, ўтказилган таҳлилларга асосан
жавобгарнинг контрагентлари томонидан реализация қилинган товарлар
ҳақиқатда кирим қилинганлиги бўйича кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги
ҳолатлари аниқланганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризаси
юзасидан ўз эътирозларини билдириб, контрагентларни айримларини
фаолияти фаоллиги, «Техпо Оео 81гоу» МЧЖ контрагентлари билан ҚҚС
гувоҳномаси фаол бўлган даврида иқтисодий муносабатларга киришганлиги,
ҳозирги вақтга келиб даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво
муддатини қўллаб, аризани рад этилишини сўради.
Суднинг ажрими билан жавобгарнинг даъво муддати ўтганлиги
сабабли даъвони рад қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилмади.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, *******нинг 2025 йил 6 январдаги
30-00067-к1-сонли буйруғига асосан «Техпо Оео 81гоу» маъсулияти
чекланган жамиятида 2022 йил январь- декабрь ойлари давомидаги
фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри
ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ
текшируви ўтказилган.
Текширув натижаларига кўра, 2025 йил 14 январь кунги хулоса
тузилиб, ушбу кунги солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақидаги
30- 07959-сонли талабнома юборилган.
Шундан сўнг, жавобгар жамият томонидан текшириш
материаллари билан танишиб чиқилган ва юборилган талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Шу
сабабли,
даъвогар
жавобгарга
нисбатан
жамият
харакатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва
жамият томонидан 324 786 127,8 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз
ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жамиятдан 324 786 127,8 сўм
қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасига кўра,
агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган
солиқларнинг
суммасини
камайтиришдан
иборат
бўлган
операцияларни ёки операциялар кетма- кетлигини амалга оширса,
унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ҳам
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади, бунда ушбу
камайтириш бевосита ёки билвосита мақсад ёхуд оқибат бўлади ёки
мақсадлардан ёхуд оқибатлардан бири бўлади ҳамда бу мақсад ёки
оқибат иккинчи даражали бўлмайди. Солиқларнинг суммаларини
камайтириш солиқ солиш қамровини бевосита ёки билвосита
ўзгартиришни, солиқ имтиёзларидан фойдаланишни ёки тўланиши
лозим бўлган солиқлар суммаларини бошқача тарзда камайтиришни
ўз ичига олади.
Ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолларда, солиқ органлари солиқ
тўловчи тўлаши лозим бўлган солиқларнинг суммаларини аниқлашда
ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим
операцияларни
ёки
операциялар
кетма-кетлигини
эътиборга
олмасликка ҳақли. Шунингдек солиқ органлари тўланиши лозим
бўлган солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини
истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли.
Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида
солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ
органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини,
контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва
ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича
мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган
2
харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим
тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ
солиш мақсадида тан олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил
30 июнда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи
билан
тасдикданган
“Ўзбекистон
Республикаси
бухгалтерия
ҳисобининг миллий стандарти (4- сонли БҲМС) «Товар-моддий
захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товар-моддий
захираларнинг киймати чикиб кетиш факти аникланган пайтда
балансдан
ҳисобдан
чиқарилади.
Товар-моддий
захиралар
ташкилотнинг балансидан:
реализация қилиш, бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис
улуши кўринитттида. бериш, таъсисчининг таъсисчилар таркибидан
чиқишида. ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молмулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари
ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни таъсисчига
қайтариш, бепул бериш, айирбошлаш, саклаш муддати тугагач
яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида
тугатиш (йўқ қилиш), камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш,
бўлиниш) аниқланиши, товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки
илгари олинган товар қарзини қайтариш, бошқа операциялар ва
ҳодисалар натижасида ҳисобдан чикарилади.
Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олит бўйича калбаки ёки
кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига
оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор
қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Шунга кўра, даъвогар томонидан текшириш ўтказилганда, «Техпо
Оео 81тоу» маъсулияти чекланган жамияти томонидан солиқ
тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС гувоҳномаси бекор
қилинган “Обй-Хатга” ХК билан 1 347 851 069,6 сўмлик, шундан ҚҚС
суммаси 202 177 660,4 сўмлик, “Тгиз! Ро^ег” МЧЖ билан 478 260 869,6
сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 71 739 130,4 сўмлик, “8о1Аоу Тит^а!
коТй” МЧЖ билан 165 217 391,3 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 24 782
608,7 сўмлик, “Коуа1 Мап 81гоу” МЧЖ билан 86 955 000 сўмлик,
шундан ҚҚС суммаси 13 043 250 сўмлик, “МиптЬахоп АЬбиПоН” МЧЖ
билан 86 956 521,7 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 13 043 478,3 сўмлик,
жами 5 та контрагентлар билан 2 165 240 852,2 сўмлик, шундан ҚҚС
суммаси 324 786 127,8 сўмлик битимлар тузилганлиги маълум бўлган.
Мазкур контрагентлар томонидан реализация қилинган товарларнинг
ҳакикатда кирим килинганлиги бўйича кирим ҳужжатлари мавжуд
эмаслиги ҳолатлари аникланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 324 786 127,8 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари суд, жавобгар вакилининг эътирозларига
қуйидагиларга асосан кўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
3
Солиқ кодексининг
266^-моддаси биринчи қисмига кўра,
гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд
бекор
қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар
(хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси
ҳисобга олинмайди. Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ
тўловчига ундан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича
тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг
харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди.
Бундан
ташқари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан
тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25- бандига кўра, ҳисобга олиш
ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш
бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб
берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб
чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ
суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20
февраль кунги 4-сонли “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 16.-бандига кўра,
Солиқ кодексининг 14- моддасига асосан солиқ органлари солиқ
солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган
бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан
қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан
ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга.
Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган
солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни
суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг
оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози
бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
иқтисодий судга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар
берилган.
******* мутахассислари томонидан текшириш давомида «Техпо
Оео 81гоу» маъсулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганлиги, хусусан, контрагентни
танлашда лозим даражада эхтиёткорлик қилмаганлиги, жамият ва
унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар
кетма- кетлигига иштирок этган контрагенлари томонидан қўшилган
қиймат солиғи тўланмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
шбу ҳолатда етказиб берувчи ҳисобланган контрагентлар
томонидан товарлар, ишлар ва хизматларни қонуний келиб чиқишини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
4
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118- моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
шбу ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъво аризасини
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 324 786
127,8 сўм қўшилган қиймат солиғини ва 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 6 495 722,55 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Техпо Оео 81гоу» маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан;
- даъвогар ******* орқали давлат бюджетига 324 786 127,8 сўм
қўшилган қиймат солиғи;
- даъвогар ******* фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 6 495 722,55 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья:
Т.Маматожиев