Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/6895 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e9d652a6-7978-404c-a709-7bcdf90898bc Claim ID PDF Hash f832a45384c1430c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 783-моддаси ФК 783 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/6895-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Аманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умматова Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 11 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” акциядорлик жамияти Қўқон филиалидан 15 168 000 сўм асосий қарз ва 22 750 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 29 сентябрдаги қарори устидан жавобгар “БББ” акциядорлик жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, даъвогар вакили Д.Дёмин (раҳбар), жавобгар вакиллари Э.Ҳакимов ва М.Абдулазизов (ишончнома асосида) иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” акциядорлик жамияти Қўқон филиалидан (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади) 15 168 000 сўм асосий қарз ва 22 750 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “БББ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки банк деб юритилади) ишга жавобгар сифатида жалб этилган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 15 168 000 сўм қарз ундирилиши белгиланиб, даъвонинг банк филиалига оид қисми иш юритишдан тугатилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этилган. Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 303 360 сўм, даъвогар ҳисобидан 455 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. 1 Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар ва жавобгар апелляция шикоятлари билан мурожаат қилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 29 сентябрдаги қарори билан тарафларнинг апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида билдирилган 30 332 000 сўм асосий қарз ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Апелляция шикоятини беришда жавобгар томонидан тўланган 379 200 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати уларнинг зиммасида қолдирилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига апелляция инстанцияси суди учун 379 200 сўм давлат божи ундириш, жавобгар ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига апелляция инстанцияси суди учун 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундириш белгиланган. Жавобгар тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни сўраган. Шикоятга асос қилиб, даъвогар ва банк филиали ўртасида “ оunt m n g r” хизматини кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага асосан банк филиали мижозга “ оunt m n g r” хизматини кўрсатиш, мижоз эса кўрсатилган мазкур хизмат учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олганлиги, мазкур шартномада “ оunt m n g r” хизматига киритилган хизматлар белгиланганлиги, шунга кўра банк филиали томонидан шартномада белгиланган хизматлар даъвогарга кўрсатилиб, шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида электрон ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 780-моддасининг иккинчи қисмида, банкнинг хизматлари учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақ, агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк томонидан ҳар ойнинг охирида мижознинг ҳисобварағида турган пул маблағларидан ундириб олиниши белгиланганлиги, жавобгар раҳбарининг 2023 йил 29 декабрдаги аризасига асосан 15 168 000 сўм маблағ “ оunt m n g r” хизматлари учун банк филиали ҳисобига ўтказилганлиги, ариза биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорида қайд этилганидек бошқа мақсадда берилмаганлиги, ушбу ариза “ оunt m n g r” хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан қарздорликни қоплаш мақсадида берилганлиги, чунки 2023 йил 29 декабрь ҳолатига банк филиали ҳамда даъвогар ўртасида 2023 йил 6 сентябрда имзоланган кредит шартномаси бўйича даъвогарнинг банк филиали олдида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаганлиги, ушбу кредит шартномаси бўйича 15 168 000 сўм олдиндан тўловларни қабул қилишга банк филиали манфаатдор эмаслиги тўғрисида важлар келтирилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан тафтиш тартибидаги шикоят иш юритувга қабул қилинган. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2025 йил 18 ноябрда 06-10/25-46840-сон хат билан ушбу иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан иқтисодий иш иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрадилар. Даъвогар вакили шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3246-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва банк филиали ўртасида 2023 йил 6 сентябрь куни “ оunt m n g r” хизмати кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, кўрсатилган хизматлар учун даъвогар жами 45 500 000 сўм миқдоридаги тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандида, даъвогар 100 фоиз олдиндан тўловни шартнома имзоланган кундан бошлаб икки кун муддат ичида тўлаб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан акцептсиз ечиб олинган жами 30 332 000 сўм маблағлар жавобгар томонидан даъвогарга қайтарилганлиги, қолган 15 168 000 сўм маблағлар қайтарилмаётганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 15 168 000 сўмни ундиришни сўраган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартнома шартларидан келиб чиққан. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. 3 ФКнинг 783-моддасига мувофиқ, банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Аниқланишича, даъвогар раҳбарининг 2023 йил 29 декабрь кунги (жавобгарнинг Қўқон филиалида 5976-сон билан рўйхатга олинган) аризасига асосан 2020600019905609001-сонли омонат ҳисоб-рақамидан жавобгар томонидан 15 168 000 сўм маблағлар ечиб олинган, бироқ мазкур аризада 2023 йил 30 ноябрь кунги 1-сонли кафиллик шартномасига асосан қарзни қоплаш учун тўлов ўтказилганлиги қайд этилган. Шу сабабдан биринчи инстанция суди даъвогар ва банк филиали ўртасида 2023 йил 6 сентябрь куни тузилган “ unt m n g r” хизмати кўрсатиш шартномасида тарафлар пул маблағини акцептсиз ечиб олишига келишилмаганлиги, 2023 йил 29 декабрь кунги 5976-сонли ариза бошқа мақсадда берилганлиги ҳолатларини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини 15 168 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топиб қонуний ва асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишиб тўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари даъвогар даъво талабида 22 750 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар ва банк филиали ўртасида тузилган “ unt m n g r” хизмати шартномасининг 5.3-бандида банк томонидан хизмат кўрсатиб берилмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,5% пеня тўлашига, бироқ ҳар ойлик тўловнинг 50%дан ошмаслигига келишилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар ва банк филиали ўртасида 2023 йил 6 сентябрдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар тўғрисида 2023 йил 5 октябрда тузилган далолатномада 15 166 000 сўмлик, 2023 йил 6 ноябрда тузилган далолатномада 15 166 000 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги кўрсатилиб, имзо қўйилиб муҳр билан тасдиқланган. Бундан ташқари 2023 йил 5 октябрда 15 166 000, 2023 йил 6 ноябрда 15 166 000, 2023 йил 5 декабрда 15 168 000, жами 45 500 000 сўм ундириш жадвали даъвогар раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг банк филиали томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ва хизматлар кўрсатилмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиздир. 4 Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвонинг пеня ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда бу билан келишган. ФК 47-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб биринчи инстанция суди, банк филиали юридик шахс ҳисобланмаганлиги сабабли даъвони банк филиалига нисбатан қисмини иш юритишдан тугатишни лозим топиб қонуний тўхтамга келган. Бундан ташқари даъвогар апелляция шикоятида банк филиали томонидан жамият ҳисоб-рақамидан акцептсиз 2023 йил октябрь ойида 15 166 000 сўм, 2023 йил ноябрь ойида 15 166 000 сўм, жами 30 332 000 сўм маблағлар ечиб олингани, 5976-сонли ариза асосида 15 168 000 сўм олдиндан тўлов ўтказилганлигини билдириб, жавобгардан жами 45 500 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида” 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли қарорининг 20-бандида, ИПКнинг 276 ва 299-моддаларига кўра, биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан кўрилмаслиги, апелляция, кассация шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатиши, бунда, янги талаблар деганда, даъво предмети бўлмаган, жавобгарга ёки бошқа ишда иштирок этувчи шахсларга ёхуд ишда иштирок этмаган шахсларга нисбатан қаратилган талаб тушунилиши тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 273-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар апелляция шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг апелляция шикоятида 2023 йил октябрь ойида 15 166 000 сўм, 2023 йил ноябрь ойида 15 166 000 сўм, жами 30 332 000 сўм асосий қарз ундириш талабини биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаб эканлиги боис, 5 ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятда келтирган важлари апелляция шикоятида ҳам келтириб ўтилган бўлиб, ушбу важлар апелляция инстанциясида муҳокама этилиб, апелляция инстанцияси суди ўз қарорида ушбу важларга қўшилмаганлигини қонунчилик билан батафсил асослаган. ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Шунга кўра судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган важларни биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни ундиришни, жавобгар томонидан тўланган 379 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 3244, 3246, 3247 ва 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 29 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “БББ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “БББ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 379 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. 6 Тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган муддатда тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси имзо Қ.Ходжаев ҳайъат аъзолари имзо А.Иномов А.Мухиддинов 7