← Назад
Решение #2834939 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 318 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9200-сонли иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа
режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар
**** акциядорлик жамиятининг жавобгар
**** масъулияти чекланган
жамиятидан суброгация тартибида 5.554.562,99 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили
Б.Барлибаев
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
суд
биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
даъвогар **** акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан
суброгация тартибда 5.554.562,99 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз ишдаги
мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Асакабанк” АЖ (матнда банк деб
юритилади) томонидан жавобгарга 2024 йил 27 сентябрдаги 97-2024-сонли
кредит шартномасига асосан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш
мақсадида кредит ажратилган. Шунингдек, банк ва даъвогар ўртасида 2024 йил
11 октябрда №3-36/243-сонли кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш
шартномаси тузилган ва суғурта полиси берилган.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, даъвогар (суғурталовчи)
қарздор (жавобгар) томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарзини ўз
вақтида қайтариш бўйича мажбуриятларни бажармаслиги натижасида банкка
(суғурталанувчи) суғурта суммаси доирасида суғурта товонини қоплаб бериш
мажбурияти белгиланган.
Кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга келишилган
муддатда ва миқдорда кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит тўловларини ўз вақтида
қайтармаганлиги сабабли 5.554.562,99 сўм муддати ўтган кредит қарзи вужудга
келган. Шу сабабли даъвогар суғурта шартномасига асосан суғурта ҳодисаси тан
олинганлиги сабабли банкка 2025 йил 29 сентябрдаги тўлов топшириқномаси
билан 5.554.562,99 сўм суғурта товони тўлаб берилган. Даъвогар томонидан
жавобгарга мазкур пул маблағларини қайтариш ҳақидаги юборган талабнома
хати оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 318-моддасига кўра, кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари
бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга
нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши)
натижасида ўтади.
ФКнинг 957-моддасига асосан агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади. Шартноманинг 12.1-бандида мазкур қоида назарда
тутилган.
Жавобгар томонидан кредит қарзини ўз вақтида қайтармаганлиги
натижасида суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва даъвогар томонидан суғурта
шартномаси шартларига кўра банкка суғурта товони сифатида 5.554.562,99 сўм
тўланганлиги иш ҳужжатларидаги шартномалар, суғурта комиссияси қарори,
тўлов топшириқномаси, талабнома ва бошқа далиллар билан тасдиқланган.
Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига суброгация тартибда
5.554.562,99 сўм зарар ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ****
акциядорлик жамияти фойдасига суброгация тартибида 5.554.562,99 сўм зарар
ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
2
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисобварағига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3