← Назад
Решение #2834945 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
4-1501-2501/21692-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсуповни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банки» манфаатида жавобгар ЯТТ «Бойқўзиев
Тўлқинжон Хусанович»дан жами 71 877 833 сўм кредит қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банки» (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ
«Бойқўзиев Тўлқинжон Хусанович» (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 7 877 833 сўм
муддати ўтган фоиз, жами 71 877 833 сўм кредит қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан
бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга
оширмаганлиги, кредит қарздорлигига ҳисобланган қарздорлик ортиб
бораётганлигини таъкидлаб, бу ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, даъвони
қаноатлантириб берилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «Бизнесни Ривожлантириш
банки» Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси билан ЯТТ «Бойқўзиев
Тўлқинжон Хусанович» ўртасида 2025 йил 22 апрель кунги 269-сонли
микрокредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
чорвачилик фаолияти учун насилли қорамоллар сотиб олиш мақсадида 64 000
000 сўм миқдорида, 2025 йил 22 апрелдан 2028 йил 21 апрелгача бўлган
муддатга, йиллик 25 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи
ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов
графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида
тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф
қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорининг
4-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар
кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни
кўритттда. кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги
талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш
ҳақидаги
талабларни
қаноатлантиришни
рад
этиш
учун
асос
ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 5-бандига
кўра, қарз
олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун
фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан
қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
64 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 7 877 833 сўм муддати ўтган фоиз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво аризани қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг асосий
қисми, 7 877 833 сўм муддати ўтган фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан
боғлиқ 1 437 556,66 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банки» фойдасига жавобгар
ЯТТ «Бойқўзиев Тўлқинжон Хусанович» ҳисобидан 64 000 000 сўм кредитнинг
асосий қисми, 7 877 833 сўм муддати ўтган фоиз ва тўланган 41 200 сўм почта
харажати, жами 71 919 033 сўм ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ «Бойқўзиев Тўлқинжон Хусанович» ҳисобидан
Республика бюджетига 1 437 556,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда ииипирок этувч0 Л1У()()ат ичида суднинг ҳал цилув
учдрят ицтисодий судига апелляция
царори
устидан
шу
суд
1
орцс^лр*^
*' ....... . ..........——шикояти (протест) келтири\рк_4Раислик этувчи:
Т.Маматожиев
Ш
9