Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10226 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый KOSTO LINE HOLDING
Source ID f7659f35-8dab-419f-bbab-fa0577039ad7 Claim ID PDF Hash 398c87fd69faef5a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 34-моддаси онуни 34 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10226-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси манфаатида, жавобгар “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 392 473 сўм компенсация тўлови, 2 437 354 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Риштон туман прокурори катта ёрдамчиси Ф.Усмонов, жавобгар вакили Б.Усманов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Риштон туман прокурори (бундан буён матнда прокурор деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 392 473 сўм компенсация тўлови, 2 437 354 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида Риштон туман прокурори катта ёрдамчиси қарздорлик бартараф этилганлиги сабабли даъво рад этишни сўради. Жавобгар вакили қарздорлик бўйича тўлиқ тўлов амалга оширилганлиги сабабли, даъвони рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил 4 чораги ҳамда 2025 йилнинг 1,2-чораклари учун жами 12 392 473 сўм компенсация тўловини амалга ошириши белгиланган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан ҳисобланган компенсация тўловлари тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 12 392 473 сўм қарздорлик (компенсация тўлови) юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга ушбу тўловларни тўлаш юзасидан 2025 йил 31 октябрь куни 74-сонли огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, суд прокурорнинг жавобгардан 12 392 473 сўм компенсация тўлови ундириш талабини иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги муносабати билан, асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари прокурор даъво аризасида компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгардан 2 437 354 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш”ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Даъво аризасида сўралган 2 437 354 сўм пеня миқдори Низомнинг 30-бандига асосан даъвогар томонидан жавобгарни асосий қарзни кечиктирилган кунлари инобатга олиниб, қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда ҳисоб китоб қилинган. Юқоридагиларга кўра прокурорнинг жавобгардан 2 437 354 сўм пеня ундириш талабини асосли ҳисобланади. Бироқ, даъвогар томонидан берилган 2025 йил 3 декабрь кунидаги 90-сонли маълумотномага асосан, қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафлар ўртасида вужудга келган қарздорлик ҳамда низо бартараф этилганлиги сабабли, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида “Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади” деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 8, 236, 333-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Риштон тумани 2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10226-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси манфаатида, жавобгар “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 392 473 сўм компенсация тўлови, 2 437 354 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Риштон туман прокурори катта ёрдамчиси Ф.Усмонов, жавобгар вакили Б.Усманов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 8, 236, 333-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “KOSTO LINE HOLDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев