← Назад
Решение #2834964 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь
4-1505-2501/10200-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Эргашев,
даъвогар “*******” акциядорлик жамиятининг жавобгар “*******” фермер
хўжалиги ҳисобидан 6 119 921,05 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“*******” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*******” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 119
921,05 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга
почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқлаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз
навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ
тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни
шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада
жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябрь кун
ҳолатига 6 119 921,05 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома юборилганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб
берилган электр энергиясидан мавжуд 6 119 921,05 сўм муддати ўтган
қарздорликни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб
берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 6 119 921,05 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисобкитоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Шу боисдан суд даъвогар
фойдасига жавобгардан 6 119 921,05 сўм асосий қарзни ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 6 119 921,05 сўм асосий қарз ва
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика
бюджети даромадига ишни судда кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат
божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“*******”
акциядорлик
жамиятининг
даъво
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“*******” фермер хўжалиги ҳисобидан “*******” акциядорлик жамияти
фойдасига 6 119 921,05 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“*******” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети даромадига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев