Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1905-2502/9545 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID abe6e096-4070-4a35-8e79-2d9d552f1dfa Claim ID PDF Hash d5161f81a8514eec... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
Текст решения 7 394 символов
*****-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида) **** тумани 2025 йил 11 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили *** (2025 йил 2 декабрь кунидаги 86-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар **** хусусий корхонасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 206 103 064 сўм асосий қарз, кечиктирилган 699 кун учун 57 626 417 сўм пеня, ўз вақтида тўламаганлик учун жарима 30 915 460 сўм, 5 892 899 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта ҳаражатларини, ҳаммаси бўлиб 300 579 040 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасига асосан юритилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** хусусий корхонаси (кейинги ўринларда - даъвогар) **** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда жавобгар) даъвогар фойдасига 206 103 064 сўм асосий қарз, кечиктирилган 699 кун учун 57 626 417 сўм пеня, ўз вақтида тўламаганлик учун жарима 30 915 460 сўм, 5 892 899 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта ҳаражатларини, ҳаммаси бўлиб 300 579 040 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогардан вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра эса “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ариза билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 декабрь куни келишув битими 1 тузилганлигини маълум қилиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни ҳамда даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд жавобгар вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 2 январ куни 1-сонли автотранспорт билан юкларни ташиш шартномаси тузилиб, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи”нинг буюртмасига кўра у кўрсатган объектда тегишли машина-механизм ҳамда автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатиш, жавобгар “буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасидаги шартномага кўра даъвогар шартномавий мажбуриятларини бажарган бўлсада, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган кўрсатилган хизматлар ҳақини тўламаган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 11 декабрь куни 1-сонли келишув битими тузилиб, қуйидаги шартлар келишилган: 1. Жавобгар 2026 йилнинг 31 июль санасигача 206 103 064 (икки юз олти миллион бир юзи уч минг олтмиш тўрт) сўмга, судга тўланган давлат божи 5 892 899 (беш миллион саккиз юз тўқсон икки минг саккиз юз тўқсон тўққиз) сўм ва 41 200 (қирқ бир минг икки юз) сўмни қўшиб, жами 212 037 163 (икки юз ўн икки миллион ўттиз етти минг бир юзи олтмиш уч) сўм қуйида келишилган тўлов графиги асосида тўлаб беришни ўз зиммасига олади: т/р Тўлов ойи Тўлов суммаси Тўлов муддати 1 2026 йил январь 10 000 000 2026 йил 31 январгача 2 2026 йил февраль 10 000 000 2026 йил 28 февралгача 3 2026 йил март 30 000 000 2026 йил 31 мартгача 4 2026 йил апрель 30 000 000 2026 йил 30 апрелгача 5 2026 йил май 40 000 000 2026 йил 31 майгача 6 2026 йил июнь 40 000 000 2026 йил 30 июнгача 7 2026 йил июль 52 037 163 2026 йил 31 июлгача 2. Даъвогар **** туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасининг пеня ва жарима қисмидан воз кечади. 3. Мазкур келишув битими тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва битим шартлари тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади. 4. Мазкур келишув битими уч нусхада тузилди ва тенг кучга эга ҳисобланади. Бир нусхаси **** туманлараро иқтисодий судига тақдим этилади, тарафларга бир нусхадан берилади. ИПКнинг 134-моддаси биринчи қисмига кўра, суд келишув битимини тасдиқлашни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар: 2 1) унинг шартлари қонунчиликка зид бўлса; 2) унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; 3) у шарт асосида тузилган бўлса. Мазкур ҳолатда келишув битими қонунчиликка зид эмаслиги, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл этмаслиги ва у шарт асосида тузилмаганлиги сабабли суд келишув битимини тасдиқлаш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори 7-бандида келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-134, 195, 196-моддалари қўллаб, суд, ажрим қ и л д и: даъвогар **** хусусий корхонаси ва жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 11 декабрда тузилган келишув битими тасдиқлансин ҳамда ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқланган деб ҳисоблансин: 1. Жавобгар 2026 йилнинг 31 июль санасигача 206 103 064 (икки юз олти миллион бир юзи уч минг олтмиш тўрт) сўмга, судга тўланган давлат божи 5 892 899 (беш миллион саккиз юз тўқсон икки минг саккиз юз тўқсон тўққиз) сўм ва 41 200 (қирқ бир минг икки юз) сўмни қўшиб, жами 212 037 163 (икки юз ўн икки миллион ўттиз етти минг бир юзи олтмиш уч) сўм қуйида келишилган тўлов графиги асосида тўлаб беришни ўз зиммасига олади: т/р Тўлов ойи Тўлов суммаси Тўлов муддати 1 2026 йил январь 10 000 000 2026 йил 31 январгача 2 2026 йил февраль 10 000 000 2026 йил 28 февралгача 3 2026 йил март 30 000 000 2026 йил 31 мартгача 4 2026 йил апрель 30 000 000 2026 йил 30 апрелгача 5 2026 йил май 40 000 000 2026 йил 31 майгача 6 2026 йил июнь 40 000 000 2026 йил 30 июнгача 7 2026 йил июль 52 037 163 2026 йил 31 июлгача 2. Даъвогар **** туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасининг пеня ва жарима қисмидан воз кечади. 3. Мазкур келишув битими тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва битим шартлари тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади. 3 4. Мазкур келишув битими уч нусхада тузилди ва тенг кучга эга ҳисобланади. Бир нусхаси **** туманлараро иқтисодий судига тақдим этилади, тарафларга бир нусхадан берилади. Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ****** 4