← Назад
Решение #2834968 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2401/2797-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья З.Юсупов
Апелляция босқич судида
маърузачи судья Ш.Қодиров
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Навоий шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ш.Қодиров раислигида ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва Л.Тошмуродовлардан
иборат таркибда, судья ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси
котибалигида, қарздор “ХХХ” фермер хўжалиги вакиллари Т.Амиров
(раҳбар), С.Хамидова (24.10.2024 йилдаги ишончномага асосан), аризачи
вакили Ф.Тошпулатов (01.02.2025 йилдаги ишончномага асосан)
иштирокида, Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26февралдаги “ХХХ” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш ҳақидаги ҳал қилув қарори устидан қарздор “ХХХ” фермер хўжалиги
томонидан берилган апелляция шикоятини очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи “ХХХ” хорижий инвестициялар иштирокидаги масъулияти
чекланган жамияти Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан судга
мурожаат қилиб, қарздор “ХХХ” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарори
билан аризачининг ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздор банкрот
деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланиб, қарздорнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб Султонов Анвар Примович тайинланган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан қарздор “ХХХ” фермер хўжалиги
апелляция шикояти бериб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2025 йил 14 мартдаги ажрими билан апелляция шикояти иш юритишга қабул
қилинган.
Судлов ҳайъатининг 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги хатига кўра, мазкур иш
Навоий вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ўтказилган.
Суд мажлисида қарздор вакиллари апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, иш бўйича учинчи шахс сифатида “ХХХ” МЧЖ ни жалб қилишни
ва қарздор фермер хўжалиги фаолияти билан боғлиқ бўлган хусусан, фермер
хўжалигига зарар етказилганлиги ҳолатига оид жиноят ишлари бўйича судда
кўрилаётган иш якунлангунга қадар иш юритишни тўхтатишни сўради.
Аризачи вакили иш бўйича фермер хўжалиги томонидан берилган
илтимосномаларни
рад
қилишни,
апелляция
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан хусусан, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигининг
уставига кўра, хўжалигининг таъсисчиси ва раҳбари Амиров Темур Амир
ўғли ҳисобланади.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини
эса фермер хўжалигининг раҳабри сифатида С.Ҳамидова имзолаган.
Суд мажлисида С.Ҳамидова апелляция шикоятини унга фермер
хўжалиги раҳбари Т.Амиров томонидан берилган ишончномага асосан
имзолаганлигини маълум қилди.
Бироқ, С.Ҳамидова фермер хўжалигининг раҳбари (муассиси)
бўлмаганлиги боис у ўзини апелляция шикоятида раҳбар сифатида
кўрсатишга ҳақли бўлмаган.
Иш ҳужжатларида ҳақиқатдан ҳам фермер хўжалиги раҳбари Т.Амиров
томонидан С.Ҳамидовага нотариал тартибда берилган ишончнома мавжуд
бўлиб, унда суд қарорлари устидан шикоят келтириш ваколати С.Ҳамидовага
берилган.
Бироқ, юқорида қайд этилганидек, С.Ҳамидова апелляция шикоятини
вакил сифатида эмас балки фермер хўжалиги раҳбари сифатида имзолаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 272-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг
унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд
мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини
кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни
лозим топади.
Хусусан, ишни апелляция босқич судида кўриш билан боғлиқ 562 500
сўм давлат божи ва 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ суд харажатлари қарздор зиммасига юклатилади.
Апелляция шикоятини кўриб бўлмаслиги ва кўрмасдан қолдирилиши
муносабати билан қарздорнинг иш бўйича учинчи шахс сифатида “ХХХ”
МЧЖ ни жалб қилиш тўғрисидаги ва қарздор фермер хўжалиги фаолияти
билан боғлиқ хусусан, фермер хўжалигига зарар етказилганлиги ҳолатига
оид жиноят ишлари бўйича судда кўрилаётган иш якунлангунга қадар иш
юритишни тўхтатиш ҳақидаги илтимосномаларини рад қилиш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 272, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Қарздор “ХХХ” фермер хўжалигининг апелляция шикояти кўрмасдан
қолдирилсин.
Иш бўйича учинчи шахсни жалб қилиш ва жиноят иши кўриб
якунлангунга қадар иш юритишни тўхтатиш ҳақидаги “ХХХ” фермер
хўжалигининг илтимосномалари рад қилсин.
“ХХХ” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 562 500 сўм
давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм миқдорида видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ажрим устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи:
судьялар:
Ш.Қодиров
Н.Умаров
Л.Тошмуродов