← Назад
Решение #2834970 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/**** - сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, даъвогар ****
акциядорлик жамиятининг, даъвогар - **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар – **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
10 316 508 957 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар **** (**** ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (раҳбар,
шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), гувоҳ ****нинг иштирокида, Учқўрғон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб
юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****
масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
тарафлар ўртасида 2022 йил 20 августда 5-сонли шартномага асосан 6 877 672 638 сўм
қарздорликни ҳамда унга тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 3 438 836 319
сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгарга шартномага асосан етказиб берилган маҳсулотлар учун
ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлигини, бироқ жавобгар томонидан унга асосан
тўловлар амалга оширилмаганлигини ѐки маҳсулотлар қайтарилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили унда маҳсулотлар мавжуд
эмаслигини билдириб, шартномани тақдим қила олмаслигини айтиб, даъвони рад
қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган гувоҳ аввал жавобгар билан шартнома
тузганлигини, унга асосан жавобгарга маҳсулот етказиб берганлигини, бироқ маҳсулотлар
учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, уларни ― un dk r
rr nd f z‖
масъулияти чекланган жамиятига етказиб беришни айтганлигини, кейинчалик у жамият
томонидан ҳам маҳсулотлар пули тўлаб берилмаганлиги сабабли, уларни қайтариб олиб
жамиятга кирим қилганлигини, 2024 йил 15 февралдаги 2-сонли хатни ўзи
имзолаганлигини билдириб, бугунги кунда жавобгарнинг қарздорлиги йўқлигини маълум
қилди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, гувоҳнинг
кўрсатувини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2403/110661-сонли иш
бўйича 2025 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан **** масъулияти чекланган
жамияти умумий тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган ҳамда
тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси И.Кадиров тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан олиб борилган тугатиш ишлари давомида даъвогар
томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни ва хизмат кўрсатувчи банк
муассасидан олинган банк айланмалари тўғрисидаги маълумотларни солиштириш орқали
ўрганилганида **** масъулияти чекланган жамияти томонидан **** масъулияти
чекланган жамиятига жами 6 877 672 638 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги
юзасидан тарафлар ўртасида 2022 йил 30 августдаги 5-сонли электрон ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлиги асоси билан қарздорлик мавжудлиги важи билан 2025
йил 2 сентябрь куни жавобгар манзилига қарздорликни қайтариш масаласида талабнома
юборилган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга 6 877 672 638 сўмлик маҳсулотлар
етказилганлиги юзасидан тарафлар ўртасида электрон имзо орқали тасдиқланган 2022 йил
30 августдаги 5-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги асоси билан
даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгардан 6 877 672 638 сўм асосий қарзни, 3 438 836
319 сўм пеня ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. ФКнинг 437моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ѐки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14
августдаги
489-сонли
қарори
балан
тасдиқланган ―Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим
этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги‖ Низомининг 2-бандига кўра ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштирилган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги) товарлар ҳақиқатда
жўнатилганлигини ѐки хизмат кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи
ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим
этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиш учун
асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат
солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Мазкур Низомнинг 63-бандига асосан етказиб берувчи томонидан тақдим этилган
электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган
маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон
рақамли имзо билан тасдиқланиши ѐки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ѐки хизматлар кўрсатилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Шунингдек, ―Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида‖ Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасига кўра пул, товар-моддий
бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат
қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва
бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ѐки у
белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. Бухгалтерия ҳисоби субъектининг
раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди.
Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга
оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш
вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти
раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган
бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади. Суд мажлисида даъвогарга
маҳсулотлар
ҳақиқатда
топширилганлиги,
хўжалик
операциялари
амалга
оширилганлигини тасдиқловчи шартнома, ишончнома ва юк хатларини судга тақдим этиш
таклиф этилган. Даъвогар суд бошқарувчиси томонидан электрон ҳисобварақ-фактура
тақдим этилган бўлсада, шартнома ва маҳсулотлар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва
қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилмади.
Бундан ташқари суд мажлисида иштирок этган гувоҳ Э.Мамадалиев маҳсулотлар
учун
ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилганлигини,
шартнома
расмийлаштирилмаганлигини, жавобгар маҳсулотлар учун тўловларни амалга
оширмаганлиги сабабли, 2023 йил 16 февралдаги 4-сонли хат билан мурожаат қилиб,
маҳсулотлари ― un dk r rr nd f z‖ масъулияти чекланган жамияти билан ўзаро
ҳисоб-китобларни амалга оширишини айтганлигини, 2023 йил 22 февралдаги 1-сонли
дебитор қарздорликдан воз кечиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, шундан сўнг 2024
йил 15 январдаги 2-сонли хатни ўзи имзолаганлигини, улардаги муҳрлар ҳақиқий
эканлигини, 2024 йил февраль ойига қадар жамиятда раҳбар бўлиб ишлаганлигини, ишдан
кетиш вақтида жамиятнинг барча мол-мулк асосий воситаларини М.Мамадалиевга муҳр
ва штамплар билан топширганлигини маълум қилди. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг
маҳсулотларни жавобгарга топширганлиги, ҳақиқатда хўжалик операциялари амалга
оширилганлиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. ИПКнинг 68моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Даъвогар
томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2521/80338-сонли
иқтисодий иш бўйича 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорини тақдим қилиб,
даъвогардан ― un dk r rr nd f z‖ масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 946
433 711,84 сўм қарздорлик ундирилганлигини билдириб, шу сабабли суддан даъвони
қаноатлантиришни сўраган бўлсада, юқоридаги ҳал қилув қарори 2024 йил 14 февралдаги
14-сонли шартномадан келиб чиқққанлигини. Бу бошқа шартномавий муносабат
бўлганлиги учун суд уни инобатга олмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, суд
даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб
равишда
юкланади.
―Давлат
божи
тўғрисида‖ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди
а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдори
(БҲМ)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган. Судга даъво аризаси тақдим этилган 2025 йил 13 октябрь куни ҳолатига
БҲМ 412 000 сўмни ташкил этган. Тугатиш бошқарувчиси қонунда белгиланган
имтиѐздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган. Юқоридагиларга асосан суд даъво талабини рад қилишни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси
кодексининг 68, 72, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Иқтисодий
процессуал
қарор қилади:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
**** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 206 330 179,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Судья:
****