Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19894 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 237bed9a-1e1a-4207-9706-63ce2621c6ad Claim ID PDF Hash 48bfc482e2ef6b13... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
онуни 8-моддаси онуни 8 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
Текст решения Оригинал (узб.)
----------------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 11 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Т.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – -------------нинг жавобгарлар – ------------- ва ------------ларни ------------- МЧЖнинг таъсисчилигидан мажбурий тартибда чиқариш ва жавобгар Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази зиммасига ------------- МЧЖнинг таъсис шартномаси ва уставини тадбиркорлик субъеклари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш ва бошқа тегишли ўзгартиришлар ҳақида ёзувлар киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар И.Абдурахманов иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: -------------(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ------------- ва ва -------------(бундан буён матнда – жавобгарлар)ни ------------- МЧЖнинг таъсисчилигидан мажбурий тартибда чиқариш ва Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази(бундан буён матнда – қўшимча жавобгар) зиммасига ------------- МЧЖнинг таъсис шартномаси ва уставини тадбиркорлик субъеклари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш ва бошқа тегишли ўзгартиришлар ҳақида ёзувлар киритиш мажбуриятини юклаш сўраган. Суднинг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими Наманган вилоят адлия бошқармаси билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида қатнашган даъвогар даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгарлар томонидан 2023 йилнинг 3 ва 30 мартида имзосини сохталаштириб, жамият таъсисчисининг жамиятдаги улушини сотиш тўғрисидаги оддий ёзма шаклда тузилган олди-сотди шартномаси, “Улуш”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси, жамият таъсисчиларининг йиғилиш баёни ва таъсисчи қарорларини қалбакилаштирганлиги ва мазкур ҳолатлар жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан ўз исботини топганлиги, шунингдек Наманган туманлараро иқтисодий судинниг 2025 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори билан 2023 йил 3 мартда ва 2023 йил 30 мартда тузилган устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. 2 Белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгарлар - -------------, -------------, Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази ва учинчи шахс Наманган вилоят адлия бошқармаси ўз вакиллари орқали суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарлар ва Наманган вилоят адлия бошқармасининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг суд мажлисларида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди: Иш ҳужжатларидан кўринишича ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан маълум бўлишича, ------------- маъсулияти чекланган жамияти Наманган шаҳар хокимлиги томонидан 2016 йил 26 июлда 08756сонли рақам билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 304187824-сонли солиқ тўловчининг идентификацион рақами берилган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 7 августда оддий ёзма шаклдаги олди-сотди шартномаси тузилган. Шунга кўра, ------------- маъсулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2019 йил 7 августдаги 2-сонли қарорига асосан Наманган шаҳар “Давлат хизматлари маркази” томонидан 2019 йил 7 августда 192082-сон реестр рақами билан жамиятнинг янги таҳрирдаги устави рўйхатга олинган. Жавобгарнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари сифатида Абдурахманов Икром Ғофуржон ўғли фаолият юритган бўлиб, унинг устав фондидаги улуши (100 фоиз улушга эга) 145085000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси бириничи ва иккинчи қисмига 3 кўра, жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади. Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Бироқ, жавобгарлар томонидан даъвогарнинг имзосини сохталаштириб, муайян ҳуқуқ берадиган ва муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, унга кўра 2023 йил 3 мартдаги жамият таъсисчисининг жамиятдаги улушини сотиш тўғрисидаги оддий ёзма шаклда тузилган олди-сотди шартномаси ва унга илова сифатида 2023 йил 3 мартдаги “ луш”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги, жамиятининг 2023 йил 3 мартдаги 01-сонли таъсисчининг қарорига кўра, даъвогар томонидан устав фондини шакллантириш учун киритган 145085000 сўмлик улушидан 58034000 сўм қисми яъни 40 фоизини фуқаро -------------га, 43525500 сўм қисми яъни 30 фоизини фуқаро Ишанов Жамолхон Махмудовичга Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (олдинги таҳрир) 20-моддасига асосан сотганлиги сабабли жамиятга таъсисчи сифатида қабул қилинган ва таъсис улуши таъсисчилар ўртасида тақсимланган. Бундан ташқари, 2023 йил 30 мартдаги жамият таъсисчисининг жамиятдаги улушини сотиш тўғрисидаги оддий ёзма шаклда тузилган олди-сотди шартномасива унга илова сифатида 2023 йил 30 мартдаги “ луш”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги, жамият таъсисчиларининг 2023 йил 30 мартдаги 01-сонли йиғилиш баёнига асосан 2023 йил 30 мартдаги 01-сонли жамиятнинг қарорига кўра, даъвогар томонидан устав фондини шакллантириш учун киритган 43525500 сўмлик яъни 30 фоиз улушини таъсисчи -------------га Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан сотганлиги сабабли жамиятга таъсисчилигидан чиқариб, қалбакилаштирилган ҳужжатларни Наманган шаҳар “Давлат хизматлари маркази”га тақдим этган ҳамда жамият балансида бўлган “Ласетти” русумли, 50 207 Q давлат белгили транспорт воситасини фуқаро Б.Турғуновнинг номига расмийлаштирилган. Мазкур ҳолатлар бўйича жавобгарлар томонидан даъвогарнинг имзосини сохталаштириб, муайян ҳуқуқ берадиган ва муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштирилганлиги жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан ўз исботини топган. Суднинг ҳукми бугунги кунда қонуний кучга кирган. Наманган вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 10 сентябрдаги 1-16012401/387-сонли ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Наманган 4 шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ------------- ва Ишанов Жамолхон Махмудовичга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Бундан ташқари, юқоридаги ҳолатлар ўз исботини топганлиги сабабли Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-16012503/2036-сонли иқтисодий иши юзасидан 2025 йил 10 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра 2023 йил 3 мартда ва 2023 йил 30 мартда тузилган устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига кўра жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 19бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги, бунда судлар жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкинлигини эътиборга олишлари лозимлиги... агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса,... даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда улушни сотиш шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, ҳозирда даъвогарнинг ------------- МЧЖда улуши мавжуд эмас. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгарлар ------------- ва -------------ларни ------------- МЧЖнинг таъсисчилигидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. 5 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандида давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни, қайта ташкил этишни, тадбиркорлик субъектини Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқаришни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги реестрга ёзув киритиш учун асос бўлиши назарда тутилган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суднинг ҳал қилув қарори билан 2023 йил 3 мартда ва 2023 йил 30 мартда тузилган устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилганлиги учун суд даъвогарнинг Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази зиммасига ------------ МЧЖнинг таъсис шартномаси ва уставини тадбиркорлик субъеклари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш ва бошқа тегишли ўзгартиришлар ҳақида ёзувлар киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан жами 12360000 сўм давлат божи тўланганлиги сабабли даъвонинг асосли қисми бўйича жавобгар ------------- ҳисобидан даъвогар фойдасига 4120000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг асоссиз қисми бўйича тўланган давлат божининг 4120000 сўм қисмини инобатга олиш ва даъвогарнинг зиммасида қолдириш, ортиқча тўланган 4120000 сўм давлат божини эса даъвогарга қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси, ИПКнинг 73, 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар – -------------нинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Наманган вилоят адлия бошқармаси ва Наманган шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари маркази зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 3 (уч) кун муддатда 2023 йил 31 мартда 2132888 реестр рақами билан рўйхатга олинган ------------- МЧЖнинг уставини Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш ва бошқа тегишли ўзгартиришлар ҳақида(-------------ни ягона таъсисчи сифатида) ёзувлар киритиш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар ------------- ҳисобидан даъвогар ------------- фойдасига 4120000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ------------- томонидан тўланган 4120000 сўм давлат божи инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин. 6 Ортиқча тўланган 4120000 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов