← Назад
Решение #2834995 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 176 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
4-1806-2401/4271-сонли иш
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва
***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида,
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 28 августдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан Яккабоғ туман Фермерлар кенгаши томонидан
берилган кассация шикояти бўйича ишни даъвогардан жамият вакили Л.Чориев
(ишончнома асосида) ва жавобгардан фермер хўжалиги раиси Ў.Бахтиёровлар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси «***»
масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий судига, даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер
хўжалигидан 3.270.533 сўм асосий қарз ва 34.000 сўм почта ҳаражатини
ундиришни сўраган.
Биринчи босқич судининг 2024 йил 28 августдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаби қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Яккабоғ туман Фермерлар кенгаши
“Нурбек Шеровотов” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида суд томонидан иш учун муҳим ҳолатлар
аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги,
биринчи босқич суди ишни унинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, унинг
фермер хўжалиги номи “Нурбек Шеровотов” фермер хўжалиги эканлиги,
суднинг ҳал қилув қарорида эса “***” фермер хўжалиги кўрсатилганлиги каби
важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги раиси
кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи босқич судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига
қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси ССП
етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
127, 274-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун
ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 03 январдаги 381-сонли
“Нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш тўғрисида” шартнома имзоланган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар (сотувчи) жавобгар (истеъмолчи)нинг
буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт маҳсулотларини қуйиш
ва юклаб бериш, жавобгар етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб
олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ушбу шартномада келишилган шартларда
бажаришни ўз зиммаларига олган.
Шартноманинг 7.1-бандида томонлар ушбу шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари
учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига
асосан жавобгар бўлишлари назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 3.270.533 сўмлик маҳсулот етказиб
берилган бўлсада, жавобгар томонидан шу кунга қандар етказиб берилган
маҳсулотлар учун ҳеч қандай тўлов амалга оширилмасдан келинган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 03 январь кунидаги ҳисоб фактура,
ишончнома ва рухсатнома билан даъво аризасида қайд этилган миқдордаги
дизель ёқилғисини жавобгарнинг олганлиги ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида
қайтаришлик юзасидан 2024 йил 15 июлда 13-сонли огоҳлантириш юборилган
бўлсада, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш ижроси оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида қайд этилган важларни ишдаги
далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди томонидан
иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида
барвақт хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
176-моддаси 6-бандида суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган
бўлиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
302-моддаси 3-қисми 6-бандида билдирилмаган талаб бўйича суд ҳал қилув
қарори қабул қилинмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
“***” масъулияти чекланган жамияти ва “***” фермер хўжалиги ўртасида
2024 йил 3 январда 381-сонли нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш
тўғрисида шартнома имзоланган. Мазкур шартномада гарчан “***” фермер
хўжалиги кўрсатилган бўлсада, аслида шартнома “Нурбек Шеровотов” фермер
хўжалиги томонидан имзоланган.
Даъвогар даъво аризаси талабида қарзни ундириш юзасидан “***”
фермер хўжалигидан эмас балки “Нурбек Шеровотов” фермер хўжалигидан
ундиришни сўраши керак бўлган.
Бироқ, биринчи инстанция суди қонун нормаси талабларини инобатга
олмаган.
Мазкур ҳолатлар ва далиллар кассация шикоятида келтирилган
важларнинг асосли эканлигини тасдиқлайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси
299-моддасига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши
мумкин. Кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПКнинг 301-моддаси 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация протестини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни, «***» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига биринчи босқич суди учун 340.000 сўм давлат божи ва кассация
инстанцияси учун 170.000 сўм давлат божи ундиришни, биринчи босқич суди
учун олдиндан тўланган 34.000 сўм почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни,
кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта
ҳаражатини «***» масъулияти чекланган жамиятидан жавобгар фойдасига
ундиришни биринчи босқич судининг 2024 йил
9 сентябрдаги
ижро варақаларини бекор қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 299-301-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Яккабоғ
туман
Фермерлар
кенгашининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 августдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогарни даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
«***» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига биринчи
босқич суди учун 340.000 сўм давлат божи ва кассация инстанцияси учун
170.000 сўм давлат божи ундирилсин, биринчи босқич суди учун олдиндан
тўланган 34.000 сўм почта ҳаражатини зиммасига қолдирилсин.
Кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта
ҳаражати «***» масъулияти чекланган жамиятидан “Нурбек Шеровотов”
фермер хўжалиги фойдасига ундирилсин.
Биринчи босқич суди томонидан 2024 йил 9 сентябрдаги ижро варақалари
бекор қилинсин.
Янги ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
***
Судьялар
***
***