Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4052 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ХХХакциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый
Source ID d291c867-c2d4-41b8-a5e6-371b179723ab Claim ID PDF Hash f46be119aab0058d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 223-моддаси ФК 223 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
тисодий процессуал кодексининг 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4052-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХакциядорлик жамияти вакили хх (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХХакциядорлик жамиятининг жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан 17 943 587,34 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХакциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХ фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 17 943 587,34 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини билдириб, бу ҳақидаги маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январда электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 100367-сонли шартнома имзоланган. ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 17 943 587,34 сўм қарздорлик келиб чиққан. Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 17 943 587,34 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 17 943 587,34 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 11 декабрь ҳолатида мазкур қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талаб тўлиқ қаноатлантирилиши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан: - даъвогар ХХХакциядорлик жамиятига 17 943 587,34 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев 4-2003-2501/4052-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХакциядорлик жамияти вакили С.Хўжаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХХакциядорлик жамиятининг жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан 17 943 587,34 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан: - даъвогар ХХХакциядорлик жамиятига 17 943 587,34 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 11.12.2025 йил Ғиждувон тумани 4-2003-2501/4052-сонли иш Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, даъвогар ХХХакциядорлик жамиятининг жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан 17 943 587,34 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: Суд мажлисида ХХХакциядорлик жамияти вакили С.Хўжаев (ишончнома асосида) иштирок этмоқда. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг ажрими жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсини аниқлади ва ваколатини текширди. Очиқ суд мажлиси иштирок этувчи шахслар розилигига биноан ўзбек тилида олиб борилишига келишилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларни судья, суд мажлиси котиби билан таништириб, суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, суд мажлиси олиб бориш тартибини белгилади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўқиб эшиттирди. Ишда иштирок этувчи шахслардан судья ва суд мажлиси котибини рад этиш тўғрисида ариза тушмади. Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни текшириш жараёни бошлашдан олдин ишда иштирок этувчи шахслардан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимослар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текширишга ўтишни эълон қилиб, далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили: - даъво талабини қувватлайман, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокараларига ўтишни эълон қилиб, музокара учун сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили: - даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилди. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ва унинг устидан шикоят қилиш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартиби ва муддатини тушунтириб, суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди. Баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-моддаси асосида тузилди. Раислик қилувчи М.Набиев Суд мажлиси котиби Р.Фаттоева