Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4042 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Аминжон Муаттар
Source ID 8272ae8d-c028-4972-8c6b-a2a9807b246f Claim ID PDF Hash 94172706249c518f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 223-моддаси ФКнинг 223 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4042-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, Ғиждувон туман прокурор катта ёрдамчиси Д.Мухамедиев, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили С.Хўжаев (ишончнома асосида), “Аминжон Муаттар” фермер хўжалиги вакили (раҳбар) А.Нематов иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида Шофиркон туман прокуратурасининг жавобгар “Аминжон Муаттар” фермер хўжалигидан 55 140 548 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шофиркон туман прокуратураси Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Аминжон Муаттар” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 55 140 548 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар қарздорликни қисман бартараф этганлигини билдириб, бу ҳақидаги маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили қарздорликни қисман тўлаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январда электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 100554-сонли шартнома имзоланган. ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 55 140 548 сўм қарздорлик келиб чиққан. Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 55 140 548 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 55 140 548 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 11 декабрь ҳолатида мазкур қарздорлик қисман бартараф этилган. Шу сабабли даъво талаби қисман қаноатлантирилиши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Аминжон Муаттар” фермер хўжалигидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 37 301 471 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 102 811 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев