Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2501/2372 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b0bd7e6f-251f-44a6-9020-804481ff232d Claim ID PDF Hash 37b900818e3bbfae... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 561 символов
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 11 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ, шу куни ХХХ даъвогар АТБ “ХХХ” акционерлик тижорат банкнинг манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан кредит бўйича 6 103 000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХ (кейинги жойларда матнда палата деб юритилади) даъвогар АТБ “ХХХ” акционерлик тижорат банки (кейинги жойларда матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти(кейинги жойларда матнда жавобгар деб юритилади)дан кредит бўйича 6 103 000 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани толық қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 738-моддасига асосан қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 07 апрель куни 161-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-2.1-бандларига асосан банк қарз олувчига (жавобгар) 100 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва кредит фоизларини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга 100 000 000 сўм кредит ажратилган. Ушбу ажратилган кредитдан 16.10.2025 йил ҳолатига 6 103 000 сўм фоиз ҳисобланган. Жавобгарнинг 6 103 000 сўм кредит фоизи карздорлиги мавжудлиги ишдаги кредит шартномаси, тўлов жадвали ва банк маълумотномалари билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд жавобгардан банк фойдасига кредит бўйича 6 103 000 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2032-2034-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза толық қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТБ “ХХХ” акционерлик тижорат банк фойдасига кредит бўйича 6 103 000 сўм фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ