Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9198 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1aa1cc64-0b92-446b-8b3d-aa50d88f312b Claim ID PDF Hash 24e9d700dbfe487f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9198-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 11 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан 237.190.802 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Х.Ахтамов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ф.Тилавов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 237.190.802 сўм молиявий ёрдам маблағини қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъвогар суд томонидан банкрот деб топилганлигини ва 2023 йил 29.05.2023 йил жавобгар корхонага 237.190.802 сўм молиявий ёрдам пули сифатида пул маблағлари кўчириб берилганлигини, тўлов топшириқномаси тўлов деталида кўрсатилган молиявий ёрдам шартномаси мавжуд эмаслигини тушунтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, тарафлар ўртасида 23.05.2023 йилдаги текин молиявий ёрдам тўғрисида 1сонли шартнома тузилиб, мазкур шартнома асосида 237.190.802 сўм пул маблағлари кўчириб берилганлигини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Бухоро вилоят иқтисодий судининг 4-20-2406/26-сонли иш бўйича 2024 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Даъвогарнинг кредиторлари Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасидан 125.880.500 сўмлик солик ва мажбурий тўловлардан қарздорлик, “ ng i ng Jun h ng IM .E ” .ltd хорижий корхонаси сўм эквивалентида 1.734.279.300 сўмлик, банк олдида 3.935.669.000 сўмлик кредит қарздорлиги, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси олдида 205.309.500 сўмлик қарздорлиги ташкил қилган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида томонидан жавобгарга 2023 йил 29 майдаги 52-сонли тўлов топшириқномаси билан жами 237.190.802 сўм молиявий ёрдам пул маблағларини кўчириб берилганлиги аниқланган ва мазкур пул маблағларини қайтариш ҳақидаги юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, 2025 йил 23 май кунида тарафлар ўртасида 1-сонли текин молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилиб, шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 237.190.802 сўм текин молиявий ёрдам сифатида кўчириб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиши ҳамда ўз мақсадларига сарфлашга келишилган. Шартномага кўра жавобгар даъвогардан 237.190.802 сўм молиявий ёрдамни 2025 йил 29 майда 52-сонли тўлов топшириқномасига кўра қабул қилиб олган. Мазкур шартномада молиявий ёрдам текин (ҳадя) сифатида берилган. Бинобарин, даъвогар томонидан жавобгарга кўчириб берилган 237.190.802 сўм пул маблағлари тарафларнинг келишув асосида ўзаро молиявий жиҳатдан қўллаш мақсадида ихтиёрий тарзда молиявий ёрдам (ҳадя) сифатида кўчириб берилган ҳисобланади. Суд даъвогар вакилининг суд мажлисида келтирган важлари билан қўшилмайди. Чунки, низо юзасидан 237.190.802 сўм пул маблағларини текин молиявий ёрдам сифатида кўчириш ҳақида тарафлар ўртасидаги келишув (битим) суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Демак, даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан 41.200 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига 4.473.816,04 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ***дан тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига 4.473.816,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова