← Назад
Решение #2835040 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь
4-1505-2501/10203-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Эргашев,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Рахимов Иқболжон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан 6 410 013,04 сўм асосий
қарз, 291 655 сўм пеня ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Рахимов
Иқболжон ери” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 6 410 013,04 сўм асосий қарз, 291 655 сўм пеня ва почта
харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга
почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни
аниқлаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз
навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ
тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни
шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада
жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябрь кун
ҳолатига 6 410 013,04 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома юборилганидан кейин ҳам жавобгар
томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб
берилган электр энергиясидан мавжуд 6 410 013,04 сўм муддати ўтган
қарздорлик, 291 655 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб
берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 6 410 013,04 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисобкитоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Шу боисдан суд даъвогар
фойдасига жавобгардан 6 410 013,04 сўм асосий қарзни ундиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъво аризаси талабида 291 655 сўм пеня ундириш ҳам
сўралган.
Ушбу даъво талабини муҳокама қилишда, қуйидагиларга асосланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги тўғрисидаги
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди” – деб белгиланган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга
нисбатан 291 655 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги
ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан пеня
ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Мазкур
Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб
тушунтириш берилган.
Юқоридаги
ҳуқуқ
нормаларига
асосан
суд,
тарафларнинг
мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг судга даъво билан кеч
мурожаат қилганлиги, пеня суммасининг сунъий ошишига олиб келганлигини
инобатга олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни, пеня
суммасини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
120 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 6 410 013,04 сўм асосий қарз,
120 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар
ҳисобидан республика бюджети даромадига ишни судда кўриш билан боғлиқ
412 000 сўм давлат божини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
“Рахимов Иқболжон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 6 410 013,04 сўм асосий қарз,
120 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“Рахимов Иқболжон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Риштон тумани
2025 йил 11 декабрь
4-1505-2501/10203-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Эргашев,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Рахимов Иқболжон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан 6 410 013,04 сўм асосий
қарз, 291 655 сўм пеня ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
“Рахимов Иқболжон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 6 410 013,04 сўм асосий қарз,
120 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“Рахимов Иқболжон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев