← Назад
Решение #2835044 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 108 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
4-1501-2502/21802-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар иштирок этмаган ҳолда,
даъвогар
Фарғона
вилоят
Қува
тумани
фермерлар
Кенгаши
“*********************************” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“*********************************” масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонаси ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулотининг 80 фоиз пул
маблағларидан қолган 582 796 219 сўм асосий қарз, 58 279 621,9 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
Фарғона
вилоят
Қува
тумани
фермерлар
Кенгаши
“*********************************” фермер хўжалиги манфаатида судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар *********************************” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан топширилган пахта хом ашёси
маҳсулотининг 80 фоиз пул маблағларидан қолган 582 796 219 сўм асосий қарз,
58 279 621,9 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлардан вакиллар иштирок этмади.
Судья ёрдамчиси суднинг суд муҳокамаси ўтказилиши вақти ва жойи
тўғрисидаги тайинлаш ҳақидаги ажрими даъвогарнинг юридик манзилига
етказилганлиги, лекин суд мажлисига даъвогар ва жавобгарлардан вакиллар
келмаганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради.
ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги ПК-3318-сонли қарорига биноан
фермерлар кенгаши фермер хўжаликларининг қонуний манфаатларини кўзлаб
киритилган даъво аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги боис
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар
Қува
тумани
фермерлар
кенгаши
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
томонидан
тўланган
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Судья:
.Махмудова