Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10204 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b4c0550c-a09d-4ba2-a9cf-6d6705f024d8 Claim ID PDF Hash bef090a7f54ed6c3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 11 декабрь 4-1505-2501/10204-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “********” акциядорлик жамиятининг жавобгар “********” фермер хўжалиги ҳисобидан 35 980 260,99 сўм асосий қарз, 4 630 222,74 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Қамбаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 35 980 260,99 сўм асосий қарз, 4 630 222,74 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига 35 980 260,99 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни тўлаш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома юборилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 35 980 260,99 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган. ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан етказиб берилган электр энергияси учун тўлаб берилмаган 35 980 260,99 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлиб, иш ҳужжатларидаги ҳисобкитоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Шу боисдан суд даъвогар фойдасига жавобгардан 35 980 260,99 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризаси талабида 4 630 222,74 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Ушбу даъво талабини муҳокама қилишда, қуйидагиларга асосланди. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги тўғрисидаги Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди” – деб белгиланган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 4 630 222,74 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан суд, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, даъвогарнинг судга даъво билан кеч мурожаат қилганлиги, пеня суммасининг сунъий ошишига олиб келганлигини инобатга олиб, пеня суммасини адолатли миқдорини белгилашни, пеня суммасини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу моддага асосан суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 35 980 260,99 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджети даромадига ишни судда кўриш билан боғлиқ 812 209,67 сўм давлат божини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “********” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “********” фермер хўжалиги ҳисобидан “********” акциядорлик жамияти фойдасига 35 980 260,99 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “********” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети даромадига 812 209,67 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев