← Назад
Решение #2835049 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан тарафлар ўртасида имзоланган редит шартномасига асосан
2023 йил 16 октябрдан 2023 йил 31 декабрга қадар ҳисобланган 26 900 000,46
сўм кредит фоизи қарздорлигини ундириш, ундирувни **** масъулияти
чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (****
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари **** (раҳбар), **** (2025 йил
20 ноябрдаги 18-сонли ордерга асосан), мутахассис ****нинг иштирокида
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён қилинишича, **** акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган филиали ва **** масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 17 сентябрда 56-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра жавобгарга тиббиёт фаолиятини ривожлантириш мақсадида тиббиёт
дастгоҳларини сотиб олиш учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан
60 ой, шундан 12 ой имтиёзли давр муддатга 1 000 000 000 (бир миллиард)
сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 13 сентябрда тузилган гаров
мулкини ўзаро баҳолаш далолатномасига асосан 1 200 000 000 сўмга
баҳоланган, Наманган вилояти, Норин тумани, Ҳақулобод МФЙ, Беруний
кўчаси, 11-а уйда жойлашган “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш” биноиншоотларини 2021 йил 27 сентябрдаги Норин туман ХАБШ нотариус
томонидан 202101725006529- реестр рақами билан рўйхатга олинган ипотека
шартномасига асосан гаровга олинган ва таъқиқ қўйилган.
Шунингдек, кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган тиббиёт
ускуналари ва маиший жихозлар 50 000 000 сўмга гаровга қўйилишига
келишилган.
Шартномага асосан жавобгар кредит маблағларини тўлов графигига
асосан амалга ошириш мажбуриятини олган бўлсада, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида кредит
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз
қолдирилгач, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
2
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгардан кредит шартномаси бўйича
ҳисобланган 26 900 000,46 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни
жавобгар тегишли бўлган Наманган вилояти, Норин тумани, Ҳақулобод
МФЙ, Беруний кўчаси, 11-а уйда жойлашган Алоҳида корпуслар сони 1та,
Асосий хоналар сони 53та, Умумий фойдаланиш майдони 878,68 кв.м.,
фойдали майдони 878,68 кв.м., иншоотлар сони 2та, умумий майдони
513,37 кв.м.,дан иборат “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш” биноиншоотларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 24 ноябрдаги ажрими билан ишга Марказий банк
Наманган вилоят Бош бошқармасидан мутахассис жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра
жавобгарга кредит ажратилганлиги, жавобгар кредитдан бўлган
қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, судга мурожаат қилиб,
кредитни муддатидан олдин ундиришни сўраганлигини, суднинг ҳал қилув
қарорига асосан даъвоси қаноатлантирилиб, кредит қарздорлиги муддатидан
олдин ундирилганлигини, шу сабабли ҳал қилув қарори қабул қилинганидан
сўнг йилни охиригача бўлган муддатга ҳисобланган фоизларни ундиришни
сўраб даъво киритганлигини, суд мажлиси кунига қадар ундирилиши
сўралаётган қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, мутахассиснинг хулосасига қўшилишини, жавобгардан ортиқча
фоизлар ундирилмаётганлигини айтиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига
эътироз билдириб, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарзи ва унга
ҳисобланган фоизлар тўлиқ тўланганлигини, банк томонидан ундириш
сўралаётган фоизлар нотўғри, асоссиз ҳисобланганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган Марказий банк Бош
бошқармаси мутахассиси жавобгар томонидан кредит учун 2023 йил
15 октябрь санасига қадар 144 069 934 сўм, суднинг ҳал қилув қарорига
асосан 833 333 336 сўм ундирилганлигини, даъво талабида кўрсатилган
ундириш сўралаётган 26 900 000 сўм фоиз қарздорлигининг тўғри
ҳисобланиши ўрганилганда, банк томонидан 345 320,24 сўм ортиқча
ҳисобланганлиги, шунингдек ўрганиш кунида кредит учун яна
10 345 319,57 сўм ундирилганлиги тўғрисида хулоса тақдим этди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата суд мажлисида иштирок этмади ҳамда низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан ишни Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, даъво
аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
3
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган
харакатларидан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
17 сентябрда тузилган 56-сонли кредит шартномасига мувофиқ жавобгарга
тиббиёт фаолиятини ривожлантириш мақсадида тиббиёт дастгоҳларини
сотиб олиш учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой, шундан
12 ой имтиёзли давр муддатга 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Наманган вилояти,
Норин тумани, Ҳақулобод МФЙ, Беруний кўчаси, 11-а уйда жойлашган
“Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш” бино-иншоотларини 2021 йил
27 сентябрдаги
Наманган шаҳар ХАБШ нотариус томонидан
202101725006529-реестр рақами билан рўйхатга олинган ипотека
шартномасига асосан гаровга олинган ва таъқиқ қўйилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган.
Жавобгарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш
мажбурияти кредит шартномасининг 3.3-бандида назарда тутилган.
Шартнома шартларига асосан жавобгар
кредитдан маысадсиз
фойдаланган,
кредитнинг
бирон
бир
қисмини
тўлаш
бўйича
4
мажбуриятларини бажармаса, ушбу ҳолатлар хар қандай даврда содир бўлган
тақдирда, кредитни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлиши,
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек, ундирувни
кредит таъминотига қаратиш орқали ундириши белгиланган.
Шунга кўра даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан жами
886 408 156,07 сўм кредит ва уни фоизидан бўлган қарздорликни ундиришни,
ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2301/1954-сонли
иқтисодий иш бўйича 2023 йил 24 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори
билван даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 886 408 156,07 сўм (шундан кредит фоизидан бўлган
қарздорлик 52 352 788,12 сўм (муддати ўтган қисми 49 276 304,08 сўм),
муддати келмаган кредит тани 729 166 671 сўм, муддати ўтган қисми
104 166 655 сўм, ҳисобланган пеня 722 031,95 сўм) қарздорликларни
ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган, Наманган вилояти Норин
тумани, Ҳаққулобод МФЙ, Беруний кўчаси, 11-а уйда жойлашган,
53 хонадан иборат, умумий фойдаланиш майдони 878,68 кв.м, фойдали
майдони 878,68 м2дан иборат кадастр рақами 16:04:09:01:02:0090 бўлган
“Ахолига тиббий хизмат кўрсатиш” бино-иншоотларига қаратиш
белгиланган.
Ундирувни кредит ҳисобига олиб келинадиган 2021 йил 19 сентябрдаги
жавобгар ва Хитой давлатидаги компания билан тузилган S 773/N S
Uzb kist n-210831 контракти бўйича сотиб олинган, 2021 йилда ишлаб
чиқарилган “NESOFT” номли МСКТ тиббиёт дастгохларига қаратиш
ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
33 000 сўм суд-почта ҳаражатлари хамда бюджетга 17 728 163,12 сўм давлат
божи ундириш белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг 2025 йил 15 июлдаги
ҳукмига асосан жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш
мақсадида “Ипотекабанк” АТИБ Наманган вилоят филиалидаги Наманган
вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига топширилган 830 500 000 сўм
пул маблағлари **** АЖ Наманган вилояти филиали ҳисобига ўтказиш
белгиланиб, 2025 йил 7 октябрдаги 13013-сонли тўлов топшириқномасига
асосан ўтказиб берилган.
Шартноманинг 6.1-бандида қарз олувчи ушбу шартнома бўйича хар
қандай тўловни кечиктирган тақдирда, кечиктирилган тўлов содир бўлган
кундан бошлаб, тўлиқ сўндирилган кунгача кечиктирилган тўлов бўйича
муддати ўтган асосий қарздорлик учун йиллик 23 фоиз тўлаши белгиланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан 2023 йил 16 октябрдан 2023 йил
31 декабрга қадар ҳисобланган жами 26 900 000,46 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
5
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредит
шартномаси бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
қайтармасдан келган.
Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида 26 900 000,46 сўм миқдорида
фоиз қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Иш бўйича мутахассис сифатида жавобгар томонидан тўланган кредит
тўловларини ва даъво аризасида ундириш сўралаётган фоиз қарздорлигини
тўғри ҳисобланиши бўйича олиб борилган ўрганиш натижасига асосан
мутахассис томонидан хулоса тақдим қилиниб, унга кўра даъвогар
томонидан 345 320,24 сўм ортиқча фоиз ҳисобланганлиги ва ундириш кунига
10 345 319,57 сўм ундирилганлиги аниқланган.
Шунингдек,
жавобгарнинг
хисоб
рақамига
келиб
тушган
маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги сўровига асосан **** АЖ
Наманган БХМ томонидан 2025 йил 10 декабрдаги 1619-26/3127-сонли хат
тақдим этилиб, у орқали жавобгар томонидан хисоб рақамига жами
395 605 922 сўм миқдорида пул маблағи келиб тушганлиги, шундан
146 953 624,83 сўм муддати ўтган асосий қарз, 82 653 136,2 сўм муддатли
кредит фоиз, 150 736 014,82 сўм муддати ўтган фоиз, жами 380 342 775,8 сўм
маблағлар кредит қарздорликларига йўналтирилганлиги маълум қилинган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
тўловлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаганлиги ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган
қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ тақдим
этилган банк ҳисобварағидан айланмаларга асосан суд даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 16 209 360,65 сўм ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратиш талаби қўйилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 27 сентябрда тузилган гаров (ипотека)
шартномаси
асосида
тарафларнинг
ўзаро
келишувига
асосан
1 200 000 000 сўмга баҳоланган жавобгарга тегишли Наманган вилояти,
Норин тумани, Ҳақулобод МФЙ, Беруний кўчаси, 11-а уйда жойлашган
умумий майдони 513,37 кв.метр, фойдали майдони 878,68кв.метрни ташкил
қилган кадастр рақами 16:04:09:01:02:0090 бўлган “Аҳолига тиббий хизмат
кўрсатиш” бино-иншоотлари гаровга қўйилган.
6
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг мазмунига кўра жавобгар
томонидан мажбуриятларни бажармаслик ҳолати вужудга келганда, даъвогар
бутун кредитни ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли
фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш ва ундириб олиш,
ундирувни гаров таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Суднинг 2023 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ундирув
жавобгарга тегишли бўлган, Наманган вилояти Норин тумани, Ҳаққулобод
МФЙ, Беруний кўчаси, 11-а уйда жойлашган, 53 хонадан иборат, умумий
фойдаланиш майдони 878,68 кв.м, фойдали майдони 878,68 м2дан иборат
кадастр рақами 16:04:09:01:02:0090 бўлган “Ахолига тиббий хизмат
кўрсатиш” бино-иншоотларига қаратилган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, гаров мулки ижро жараёнида
сотилмаганлиги, бошқа ундирувчи томонидан олиб қўйилмаганлиги, янги
талабга алоқадорлиги, янги талаб аввалги талаб билан узвий боғлиқлиги ва бу
ҳолат шартнома орқали тасдиқланганлиги сабабли жавобгар кредитга
ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда
тўламай шартнома шартларини бузганлиги учун суд даъвонинг ундирувни гаров
мулкига қаратиш ҳақидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 531 093,60 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажатни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 6 906,40 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 73, 118, 172, 176-180, 186 ва 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик
жамияти
фойдасига
16 209 360,65
сўм
фоиз
қарздорлиги
ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув тарафлар ўртасида 2021 йил 27 сентябрда тузилган гаров
(ипотека) шартномасига асосан гаровга қўйилган **** масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Наманган вилояти, Норин тумани, Ҳақулобод МФЙ,
7
Беруний
кўчаси,
11-а
уйда
жойлашган
умумий
майдони
513,37 кв.метр, фойдали майдони 878,68кв.метрни ташкил қилган кадастр
рақами 16:04:09:01:02:0090 бўлган “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш” биноиншоотларига қаратилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 531 093,60 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
**** акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6 906,40
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****