Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/20391 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bff7b74d-a7d1-4066-8bd6-bbd99e0d6422 Claim ID PDF Hash 6b7af17bc21c1ff3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/20391-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 11 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ААААААААА манфаатида жавобгар ББББББББББ ҳисобидан 485 719 220 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов, даъвогар раҳбари А.Абдубоқиев, вакили К.Тулашев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Ғаниев (ишончнома асосида), бош мутахассиси А.Қоримаматов, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Абдуллаев (ишончнома асосида), ишга мутахассис сифатида жалб этилган Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси мутахассиси Д.Юнусовларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти (собиқ “Mur dil v qt inv st” масъулияти чекланган жамияти) ва ББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 18 октябрда 8-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти Шимолий Фарғона магистрал канали қирғоқларини ободонлаштириш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган ишлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги оқибатида унинг 485 719 220 сўм қарздорлиги юзага келган. “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгардан бўлган ҳақдорлиги шартнома асосида ААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га ўтказилган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 485 719 220 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар раҳбари ва вакили даъво талабини қувватлаб, шартнома асосида ишлар бажарилганлигини, ишлар бажарилганлиги ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланганлигини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўлиқ тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрадилар. Жавобгар вакили суд мажлисида шартнома бўйича ишлар бажарилганлигини, қарздорлик мавжуд эканлигини, лекин ишлар шартномада назарда тутилган муддатда бажарилмаганлиги учун суднинг ҳал қилув қарори билан МЧЖдан пеня ундирилганлигини ҳамда шартнома бекор қилинганлигини, даъвогар ундиришни сўраётган маблағни шартнома бўйича ишлар тўлиқ бажарилиб топширилганидан сўнг тўланиши мумкинлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти вакили суд муҳокамасида шартнома асосида ҳақдорлик даъвогарга ўтказилганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси мутахассиси суд муҳокамасида судга 2025 йил 10 декабрдаги маълумотномани тақдим этиб, суднинг ажрими асосида шартнома бўйича бажарилган ишлар жойига чиққан ҳолда ҳужжатлар асосида қайтадан назорат ўлчовидан ўтказилганлигини, ўрганишда Наманган вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мутахассиси, жавобгарнинг техник назоратчиси ҳамда “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этганлигини, ўрганишда 9 107 363 сўм тўлов ҳужжатларига ортиқча киритилганлиги аниқланганлигини маълум қилди. Ишда иштирок этувчи прокурор суд мажлисида даъвони асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Палата, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, ишга мутахассис сифатида жалб этилган Наманган вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси суд мажлисига келмадилар. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата ҳамда учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Аниқланишича, “Mur dil v qt inv st” масъулияти чекланган жамиятининг номи 2024 йил 8 майда “ ntr l building gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га ўзгартирилган. Бу ҳолат ишдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Косонсой туман давлат хизматлари маркази томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, ишда иштирок этувчи прокурор фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар танлов комиссиясининг 2021 йил 15 октябрдаги 5069-сонли баёни билан Шимолий Фарғона магистрал канали қирғоқларини ободонлаштириш ишларини бажариш бўйича МЧЖ тендер ғолиби деб топилган ҳамда тарафлар ўртасида 2021 йил 18 октябрда 8-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра МЧЖ Наманган шаҳридаги Шимолий Фарғона магистрал канали K426+74 дан K 440+45 гача бўлган қисмининг қирғоқларини ободонлаштириш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. МЧЖ томонидан шартнома асосида тарафлар томонидан тасдиқланган 2021 йил 26 декабрдаги, 31 декабрдаги, 2022 йил 31 январдаги, 2023 йил 28 февралдаги, 12 июндаги, 6 сентябрдаги, 2024 йил 1 ноябрдаги бажарилган ишларни қиймати тўғрисида ҳисоб-фактураларга (Ф-3) асосан жами 13 364 803 235 сўмлик ишлар бажарилган ва жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиб олган. Жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун 2021 йил 22 октябрдаги 0108500407-сонли, 28 декабрдаги 0108500774-сонли, 30 декабрдаги 0108500823сонли, 2022 йил 23 февралдаги 0108500001-сонли, 1 апрелдаги 0108500043-сонли, 2023 йил 7 мартдаги 0108500054-сонли, 10 июлдаги 0108500257-сонли, 7 сентябрдаги 0108500312-сонли, 14 сентябрдаги 0108500329-сонли тўлов топшириқномалари орқали жами 12 879 084 015 сўм тўлаб берилган. Бажарилган ишлар учун қолган (13 364 803 235-12 879 084 015) 485 719 220 сўм бугунги кунга қадар тўланмаган. Жавобгарнинг қарздорликни тан олганлиги тарафлар ўртасида 2024 йил 13 декабрь куни ҳолатига тузилган солиштирма далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 1 октябрдаги 8-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФК 313-моддасининг биринчи қисмида мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкинлиги, иккинчи қисмида кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмаслиги назарда тутилган. МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2025 йил 17 июнда тузилган 01/2025-сонли шартномага кўра МЧЖнинг жавобгардаги 485 719 220 сўм ҳақини талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилганлиги сабабли даъвогар судга қарздорликни ундиришни сўраб даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси судга 2025 йил 27 ноябрдаги 01/09-32/958-сонли хат тақдим этиб, унда тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 18 октябрдаги 8-сонли шартнома, 25 декабрдаги 8/1-сонли, 2022 йил 12 январдаги 8/2-сонли, 2023 йил 9 февралдаги 8/3-сонли, 6 июлдаги 8/4-сонли, 2024 йил 21 майдаги 8/5-сонли қўшимча келишув битимлари ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтганлигини маълум қилган. Суд тарафлар ўртасидаги шартнома (шартнома тузилган вақтда бўлган) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом талаблари асосида ўтказилган танлов натижалари бўйича тузилганлиги сабабли давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинган деб ҳисоблайди. Боиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида тендер - давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартибтаомили воситасида давлат харидларининг ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилини назарда тутувчи танлов бўлиб, унинг натижаларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф этган харид қилиш тартиб-таомилларининг иштирокчиси ғолиб деб топилиши назарда тутилган. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эканлиги ва уни тўланмаганлиги тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги танлов комиссияси баёни, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, бажарилган ишларни қиймати тўғрисида ҳисоб-фактуралар (Ф-3), солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Суднинг 2025 йил 2 декабрдаги ажрими билан ишга Наманган вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси ҳамда Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси мутахассис сифатида жалб қилинган ва 2021 йил 18 октябрдаги 8-сонли пудрат шартномаси бўйича умумий бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилганда, 9 107 363 сўм маблағ тўлов ҳужжатларига ортиқча киритилганлиги аниқланган. Бу ҳақда 2025 йил 10 декабрда тарафлар вакиллари иштирокида маълумотнома тузилган. Баён этилганларни инобатга олган ҳолда суд даъво талабининг (485 719 2209 107 363) 476 611 857 сўм қисмини асосли, 9 107 363 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 476 611 857 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига даъвогар ҳисобидан 182 147,26 сўм, жавобгар ҳисобидан 9 532 237,14 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига 476 611 857 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига даъвогар ААААААААА ҳисобидан 182 147,26 сўм, жавобгар ББББББББББ ҳисобидан 9 532 237,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров