← Назад
Решение #2835072 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| нинг | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ФК | 453 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4958-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 11 декабрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
“MUKAMMAL QURILISH SAVDO” МЧЖ манфаатида жавобгар “DECO DOORS”
МЧЖ ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз, 37 000 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакиллари Ш.Абдурахмонов, Р.Муминов (ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари О.Хилолиддинов (раҳбар), А.Холбеков (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “MUKAMMAL
QURILISH SAVDO” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “DECO
DOORS” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
200 000 000 сўм асосий қарз, 37 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш
шартномалари тузилганлигини, унга асосан жавобгарнинг ҳисоб рақамига
жами 759 940 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан 559 940 000 сўм миқдорида маҳсулот етказиб берилиб,
қолган 200 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини ва ушбу
пул маблағлари қайтариб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризасига
эътироз билдириб, ҳақиқатан ҳам тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб
бериш шартномалари тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарнинг
ҳисоб рақамига жами 759 940 000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилганлигини, унга кўра 559 940 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилиб,
тарафлар ўртасида ҳисоб-фактура расмийлаштирилганлигини, қолган
200 000 000 сўмлик маҳсулотлар даъвогар раҳбари билан амалга ошрилган
оғзаки келишувга асосан унинг яшаш хонадонига олиб бориб ўрнатиб
берилганлигини, бугунги кунда даъвогарга тегишли объектларда хизматлар
бажариб
келинаётганлигини
маълум
қилиб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият
ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига
путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг,
улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ЎзР ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиқган.
ЎзР ФКнинг
437-моддасига
кўра,
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2025 йил 29 июлда умумий қиймати 409 940 000 сўмни ташкил
этадиган 2-сонли ва 2025 йил 14 августда умумий қиймати 282 500 000 сўмни
ташкил этадиган 7-сонли шартномалар (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) имзоланган бўлиб, уларнинг 1.1-бандига кўра, сотувчи
(жавобгар) ўзига тегишли товарни сотиб олувчи (даъвогар)га мулк қилиб
топшириш, сотиб олувчи эса ушбу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган баҳони тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ, шартнома бўйича тўлов сотиб
олувчи томонидан олдиндан 100 % тўловни пул ўтказиш йўли орқали сотувчи
ҳисоб рақамига ўтказиб, товарни олганлик ҳақида тарафлар ўртасида ҳисоб
фактураси билан расмийлаштирилиши белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига жами 759 940 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб
берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан жами 559 940 000 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган. Қолган 200 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб
берилмаган ҳамда ушбу пул маблағлари қайтариб берилмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 200 000 000 сўмлик қарздорлик вужудга
келган.
Даъвогар жавобгарга 200 000 000 сўмлик маҳсулотни етказиб
берилмаганлиги сабабли ушбу пул маблағларини қайтарилиши юзасидан
йўллаган 2025 йил 27 октябрдаги 59-сонли талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу
сабабли
Палата
даъвогар
манфаатида
жавобгардан
200 000 000 сўм асосий қарз ва 37 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама
қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган
ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар
тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган
бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгар
томонидан шартномада қайд этилган маҳсулотни етказиб берилиши учун
жавобгарнинг ҳисоб рақамига тўлов топшириқномаларига асосан
жами 759 940 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар
томонидан даъвогарга тарафлар ўртасида тасдиқланган 2025 йилнинг
31 августдаги 2-сонли ва 15 октябрдаги 7-сонли хисоб-фактураларга асосан
жами 559 940 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Оқибатда
200 000 000 сўм маҳсулот жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилмай
қолган, шунингдек ушбу пул маблағлари қайтариб берилмаган.
ЎзР ФК 453-моддасининг учинчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи)
товарларнинг камчилиги бартараф этилгунча ва улар бутлангунча ёки
алмаштирилгунча тегишли даражада сифатли бўлмаган ва бут бўлмаган
товарлар ҳақини тўлашдан бош тортиш, борди-ю, товарлар ҳақи тўланган
бўлса, –– тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга 2025 йил
27 октябрдаги 59-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг
ҳисоб рақамига ўтказиб берилган жами 200 000 000 сўм пул маблағларини
қайтаришни сўраган. Бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
200 000 000 сўм асосий қарз вужудга келган.
шбу қарздорлик бўйича жавобгар томонидан ушбу миқдорга тенг
маҳсулот етказиб берилмаган, шунингдек тўловлар ҳам амалга
оширилмаган.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдида
200 000 000 сўм
асосий
қарздорлигининг мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан
тўлаб берилмаган ёки ушбу миқдорга тенг маҳсулот етказиб берилмаганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 200 000 000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб хисоблайди ҳамда уни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмай, етказиб берилиши
лозим бўлган маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ҳамда пул
маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли жавобгардан
37 000 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар
кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига
(буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий
суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш
даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини ҳамда кредитор манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 37 000 000 сўм пеня миқдорини
4 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 261, 333, 437,
449, 453-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 170, 176-180,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “MUKAMMAL QURILISH SAVDO” МЧЖ манфаатида
киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DECO DOORS” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “MUKAMMAL QURILISH SAVDO” АЖ фойдасига
200 000 000 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 4 740 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров