Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4972 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 227f7fac-bab8-4bb6-993b-a303d3aa52bb Claim ID PDF Hash e6a2730bfab28b2e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онун 37-моддаси онун 37 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
онуннинг 144-моддаси онуннинг 144 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4972-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 11 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг қарздор “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖни соддалаштирилган тартибида тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакиллари Н.Уразбаев ва Д.Ҳасанов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиззах вилояти солиқ бошқармаси (бундан кейин матнда – аризачи деб юритилади) ариза билан Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖ (бундан кейин матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ариза талабини қўллаб қувватлаб, қарздорнинг 2025 йил 11 декабрь холатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги жами 645 928 059,86 сўмни ташкил этишини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими қарздорнинг юридик манзилига юборилган, бироқ, почта хабарномасида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажримни қарздор кўрсатилган юридик манзилда яшамаслиги сабабли топширишнинг имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис, суд, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ерига юборилганлиги сабабли, суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ЎзР ИПКнинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖ (СТИР:310004677) 2022 йил 9 ноябрда давлат хизматлари марказидан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, юридик манзили Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Боғишамол ҚФЙ, Боғишамол маҳалласи, Муғол қишлоғи, 278-уй этиб белгиланган. Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги жами 645 928 059,86 сўмни ташкил қилади. Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари картотека (К-2) мавжуд. Жиззах вилояти солиқ бошқармаси томонидан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорлар қабул қилинган. Мазкур қарорлар ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими ижрочисининг “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги қарорларига асосан ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилган. Шунингдек, аризачи томонидан ҳам тегишли рўйхатдан ўтказувчи органларга қарздорнинг мулкларини аниқлаш мақсадида сўров хатлари юборилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан кейин матнда – Қонун деб юритилади) 7-моддасининг учинчи қисмида қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари эга бўлиши белгиланган. Ушбу Қонун 37-моддасининг олтинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлади. Юқоридагиларга асосан, қарздор ўзининг кредитор олдидаги мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга қодир эмас. Шу боис, суд, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва уни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асослар мавжуд деб ҳисоблаб, аризачининг қарздор корхонани соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади. Бундай ҳолатда, суд аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантиришни, қарздор “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Х.Эргашевни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни лозим деб топди. Қонуннинг 29-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир. Ваколатли давлат органи: тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан мониторинг олиб боради; суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этади; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга; молиявий ҳолати бўйича мониторинг юритилаётган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун ушбу корхоналарнинг раҳбарларига ёки бошқа мансабдор шахсларига жарималар солади; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади. Юқоридагиларга кўра, Қонуннинг 45, 241, 242-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 27, 118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖ соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун учинчи тоифали суд бошқарувчиси Х.Эргашевни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш Қонуннинг 53 - 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - Қонуннинг 144-моддаси талабларидан келиб чиқиб, қарздорнинг бошқарув органларидан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилиши таъминланишини талаб қилиш, мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантириш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 224-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳисоботни 15 кунлик муддат ичида кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - Қонуннинг 144-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига амал қилган ҳолда тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва судга ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳар ойнинг якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан далилларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботни тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботни 2026 йил 11 июнь кунига қадар тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Қарздор зиммасига қарздорнинг бошқарув органлари тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ўз ваколатларидан келиб чиқиб, мазкур тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан доимий мониторинг олиб борсин ва тугатиш (суд) бошқарувчиси фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ назоратни амалга оширсин, шунингдек, тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш лозим даражада амалга оширилаётганлиги ҳолати юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳар 3 ой муддатда текшириш ўтказиб, натижаси бўйича судга ёзма маълумот тақдим этсин. Қарздор “BAXMAL OLMASI AHOLI TOMORQA XIZMATI” МЧЖдан: - тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали аризачи Жиззах вилояти солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида аппеляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг эса олти ой ичида кассация тартибида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати)га шикоят (протест) бериши мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров