Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1516 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 74716b94-1456-4025-9f8a-6773525c3b70 Claim ID PDF Hash db59599c7ff470a4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал Кодексинингнинг 170-моддаси тисодий процессуал Кодексининг 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2402/1515-сонли иш Судья: Н.М.Ахматбеков ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2024 йил 30 октябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, А.Ҳалимжоновнинг котиблигида, даъвогар- Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ “Агробанк” манфаатида жавобгар- “Умид порлоқ келажак” фермер хўжалиги ҳисобидан 44 109 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 11 000 000 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни банк вакилиС.Хайруллаев (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Агробанк”(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб “Умид порлоқ келажак” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 44 109 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 11 000 000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб - қувватлаб, қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилмаганлиги сабабли, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, Иқтисодий процессуал Кодексинингнинг 170-моддасига мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд, даъвогар банк вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳолатидан аниқланишича, 2023 йил 6 сентябрдаги 57-сонли кредит шартномасига асосан АТБ “Агробанк” Қўрғонтепа филиали (банк) томонидан Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 431 187 500 сўм миқдорида 60 ой муддатга 6 ой имтиёзли даври билан йиллик 23.99 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилган. Ушбу шартномага асосан жавобгар олинган кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ қайтариш графигига асосан тўлиқ сўндириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай, қарздорликни муддатида тўлмаганлиги натижасида банк олдида 2024 йил 10 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит танидан 44 109 000 сўм, кредит фоизидан 11 000 000 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби билан ҳам тўлиқ ўз исботини топади. Даъвогар жавобгарга кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақида талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган фоизни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Суд даъвогар томонидан қарзни тўлиқ қайтариш ва ҳисобланган фоизларни ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб баҳолайди. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб даъво талаблари асосли эканлиги ва қисман қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 102 180 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, қарор қ и л а д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар- “Умид порлоқ келажак” фермер хўжалиги ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 44 109 000 сўм кредитнинг асосий қисми ва унга ҳисобланган 11 000 000 сўм кредит фоизи ҳамда 37 500 сўм почта харажати: - Республика бюджетига 1 102 180 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят (протест)и бериши мумкин. Раислик қилувчи, Судья Н.М.Ахматбеков 4-1705-2402/1515-сонли иш Судья: Н.М.Ахматбеков ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2024 йил 30 октябрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, А.Ҳалимжоновнинг котиблигида, даъвогар- Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ “Агробанк” манфаатида жавобгар- “Умид порлоқ келажак” фермер хўжалиги ҳисобидан 44 109 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 11 000 000 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни банк вакилиС.Хайруллаев (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар- “Умид порлоқ келажак” фермер хўжалиги ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 44 109 000 сўм кредитнинг асосий қисми ва унга ҳисобланган 11 000 000 сўм кредит фоизи ҳамда 37 500 сўм почта харажати: - Республика бюджетига 1 102 180 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят (протест)и бериши мумкин. Раислик қилувчи, Судья Н.М.Ахматбеков