← Назад
Решение #2835098 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2402/2086-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва
***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида,
Қашқадарё вилоят прокурори ёрдамчиси Ж.Абдуллаев иштирокида, Касби
туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 2 августдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни даъвогардан корхона
раҳбари А.Баратов (шахсий маълумотнома асосида) лар иштирокида (учинчи
шахс, адлия бўлими ва жавобгар қатнашмади) суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Миришкор туман адлия бўлими «***» оилавий корхонаси
манфаатини кўзлаб, Касби туманлараро иқтисодий судига, даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ***ҳисобидан 91.247.614 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок
этиш учун Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 2 августдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 90.471.995 сўм қарз ва 34.000 сўм почта ҳаражати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб учинчи шахс Қашқадарё
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятида ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги,
бажарилган ишлар бўйича назорат ўлчови ўтказилмаганлиги, шунингдек
Пленум қарори ва Бюджет кодекси талаблари бузилганлиги каби важлар
келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор Ж.Абдуллаев кассация
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар корхона раҳбари, биринчи
босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида Миришкор туман адлия
бўлими, Ғазначилик бошқармаси ва жавобгар хабардор бўлсада, суд муҳокамасида
иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг фикрларини эшитиб
ва прокурор
хулосасини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги
далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган ҳужжатлар,
аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича тарафлар ўртасида 2023 йил
21 августда 16-сонли жорий таъмирлаш тўғрисида шартномаси тузилган бўлиб,
ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Бош пудратчи” шартномага шартларига
кўра “Буюртмачи” балансида бўлган бинода жорий таъмирлаш ишларини
лойиҳа асосида бажариб беришни, 1.2-бандида “Буюртмачи” эса “Бош
пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур бўлган шароитларни,
тегишли лойиҳа ҳужжатлари билан таъминлаш, бажарилган жорий таъмирлаш
ишларини тегишли тартибда қабул қилиб, тўлов ишларини амалга ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 1.2-банди бўйича бажариладиган ишлар қиймати
91.247.614 сўмни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган.
Бироқ, мазкур томонлар ўртасида тузилган 2023 йил 21 августдаги
16-сонли жорий таъмирлаш шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда
Ғазначилик бўлинмасининг дастуридан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ваҳоланки, бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бюджет
ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномалар мажбурий тартибда
ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сон Қарорининг
6-бандида, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар
(ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек
буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал
қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга
олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради деб
кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2016 йил 22 декабрда 2850-рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон
Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”нинг
3-бандида, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган
юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга кириши
назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга умумий қиймати 90.471.995 сўмлик
жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул
қилиб олинганлиги иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тарафлар томонидан
имзоланган ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси, Ф-5, бажарилган
ишларни қабул қилиш далолатномаси ҳамда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг судга берган тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган
талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ва далилларни
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўлланилмаган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
эртачи хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги
Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига
кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат
буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат
харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва
миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали
орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот
воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган.
Маҳсулот харид қилиш бўйича юқори давлат бошқарув органининг
фармойиши чиқарилмаган ва уларни давлат бюджетидан молиялаштириш
режалаштирилмаган.
Бундан ташқари, танлов ёки тендер савдолари ўтказилмасдан тўғридантўғри шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги
Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли
бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини
амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида
давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш
манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки
ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга
оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ушбу Қонуннинг 71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидларини амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, мазкур низоли
ҳолатда бундай шартнома тузишга асослар мавжуд эмас. Шунингдек, ушбу
Қонунда давлат сотиб олувчилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги ҳамда тўғридантўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот
порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар
амалга оширилмаслиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги
ПҚ-3953-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатда ҳам бу каби
шартномаларни тўғридан-тўғри тузишга асослар кўрсатилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Давлат
харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш
ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил
20 майдаги 276-сонли қарорига асосан давлат буюртмачиси билан манфаатлар
тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект харид қилиш тартибтаомиллари иштирокчиси бўлиши мумкин эмас. Жумладан, давлат
буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, шартномалар
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва шартнома бўйича ўз
зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун,
шунингдек, махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларнинг,
ваколатли давлат органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига
ва ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлигига жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига кўра
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисоб варақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисоб варақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 61-бандига кўра электрон ҳисобварақ-фактурани
имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан
берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар
номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади.
Тарафлар иштирокида тузилган 2023 йил октябрдаги счёт-фактура
электрон тартибда расмийлаштирилмаган шу сабабли судлов ҳайъати номақбул
далил деб ҳисоблайди.
Чунки, ИПКнинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунингдек, низоли шартноманинг белгиланган тартибда ғазначилик
бўлимида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Қашқадарё вилояти Ғазначилик бошқармасининг суд мажлисида тақдим
этган маълумотномасида тарафлар ўртасида тузилган шартнома Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан
ўтказилмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет
ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан
шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва
фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг
122-моддасига кўра бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Маҳсулотларнинг ҳақиқатда олинганлигини ва кирим қилинганлигини
тасдиқловчи
далиллар,
йўл
варақалари,
топшириш-қабул
қилиш
далолатномалари,
накладнойлар,
моддий
жавобгар
шахсларга
топширилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, агар тараф суд томонидан талаб
этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган
муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф
манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 116-моддаси биринчи қисмида қонунчилик талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
келтирилган.
ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ҳақиқий бўлмаган битимлар ва шартномаларнинг тузилиши тарафлар
учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди, яъни шартномавий мажбурият ва
қарздорлик вужудга келмайди.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси
299-моддасига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши
мумкин. Кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПКнинг 301-моддаси 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2024 йил 2 августдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарни даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан биринчи
босқич суди учун 1.809.440 сўм ҳамда кассация инстанцияси учун Республика
бюджетига 904.720 сўм давлат божи ундиришни, биринчи босқич суди учун
тўлаб чиқилган 34.000 сўм почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни, 2024 йил
4 сентябрдаги ижро варақаларини бекор қилишни, кассация инстанцияси учун
олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражатини даъвогардан
Ғазначилик бошқармасига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 августдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Миришкор туман адлия бўлими «***» оилавий корхонаси манфаатини
кўзлаб, жавобгар ***ҳисобидан 91.247.614 сўм қарзни ундириш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Биринчи босқич суди учун олдиндан тўлаб чиқилган 34.000 сўм почта
ҳаражати даъвогар зиммасига қолдирилсин.
«***» оилавий корхонасидан Республика бюджетига биринчи босқич суди
учун 1.809.440 сўм ва кассация инстанцияси учун
904.720 сўм давлат
божи ундирилсин.
«***» оилавий корхонасидан Ғазначилик бошқармаси фойдасига кассация
инстанцияси учун тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
2024 йил 4 сентябрдаги ижро варақалари бекор қилинсин.
Янги ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Касби туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
***
Судьялар
***
***