Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/5814 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 419d42b2-7cff-4ac1-ae87-efe56068abb3 Claim ID PDF Hash 71d3bb2cf22fdcbc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 324-моддаси ИПК 324 law
рисида ИПКнинг 127-моддаси рисида ИПК 127 law
ИПКнинг 93-моддаси ИПКнинг 93 law
ИПК 94-моддаси ИПК 94 law
ИПК 32411-моддаси ИПК 32411 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/5814-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – С. Рустамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ш. Абдухаликов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья - С. Умаралиев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 11 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, С.Умаралиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Мадаминов ва Т.Атабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили У.Каримов (2025 йил 22 сентябрдаги 5-сонли ишончнома ва 2025 йил 4 ноябрда берилган 1804-сонли ордер асосида), “ r l n Im ks” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Одилжановларнинг иштирокида, “ ri n hn l uks” масъулияти чекланган жамиятининг, АТ “Халқбанки” ва “ r l n Im ks” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2019 йил 24 июлдаги 2-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги даъвони таъминлаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 4 ноябрдаги қарори устидан “ ri n hn l uks” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ ri n hn l uks” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТ “Халқбанки” (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ва “ r l n Im ks” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2019 йил 24 июлдаги 2-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, даъвогар судга даъвони таъминлаш ҳақида ариза тақдим қилиб, иш кўрилиб, ишнинг натижаси бўйича суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар жавобгарни ундирувни кафилликка қаратишни таъқиқлаш каби муайян ҳаракатни бажаришни тақиқлаш ва Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ижрочилари томонидан ундирувни кафиллик шартномасига қаратмаслик бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва шу кунги ажрим билан даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этилган. 2 Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Қуйи инстанция суд ҳужжатлари устидан даъвогар тафтиш тартибида шикоят бериб, унда жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, кредит шартномаси доирасида уч томонлама 998 000 АҚШ доллари миқдорида кафиллик шартномаси ҳам расмийлаштирилганлиги, кафиллик шартномаси кредит иловасида келишилган тўловларни қайтариш жадвалига асосан қайтарилишига ишонган ҳолда кафиллик олинганлиги, 2023 йил январь ойида аномал совуқ даврида газ таъминоти корхонаси томонидан ўз муддатида газ етказиб берилмаганлиги сабабли 50 000 туп юқори навли помидор кўчатлари қуриб қолганлиги, бунинг натижасида жамият катта миқдорда зарар кўрганлиги ва кредит тўловларини қайтара олмаслик ҳавфи вужудга келганлиги, кредит олувчи томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли банк кредит олувчига ва кафилга нисбатан кредит қарз, ҳисобланган фоиз ва пеняларни ундириш бўйича судга даъво ариза тақдим этганлиги, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирув кафиллик шартномасига асосан жамиятга қаратилса жамият инқирозга юз тутиши ва банкротлик ҳолатига келиб қолишлиги, мулк ҳуқуқи даҳлсиз эканлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими ва апелляция инстанция судининг 2025 йил 4 ноябрдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда қайд этилган важларни такрорлаб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони таъминлаш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили тафтиш шикоятини қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили тафтиш шикоятини иштирокисиз кўриш ҳақида илтимоснома тақдим этган. ИПК 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ИПКнинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг тушунтиришни тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, қуйи инстанция судларининг ажрим ва қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 14 августда замонавий усулда иссиқхона, гидропоника қурилиш мақсади учун зарур бўлган махсус материаллар ва иссиқхона жихозлари сотиб 3 олиш мақсадида қиймати 998 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи 25-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит таъминоти ва мажбуриятларни таъминлаш бўйича даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2019 йил 24 июлда кафиллик шартномаси расмийлаштирилган. Кафиллик шартномасига асосан даъвогар кредит таъминоти бўйича 998 000 АҚШ доллари доирасида мажбурият олган. Даъвогар томонидан берилган аризада мазкур даъво кўрилиб, ишнинг натижаси бўйича суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар ундирувни кафилликка қаратишни таъқиқлаш каби муайян ҳаракатни бажаришни тақиқлаш ва Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ижрочилари томонидан ундирувни кафиллик шартномасига қаратмаслик бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўриш сўралган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъвони таъминлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. ИПКнинг 93-моддасига биноан, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёҳуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилиши белгиланган. ИПК 94-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи бандига биноан, даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш даъвони таъминлаш чораси бўлиши назарда тутилган. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвони таъминлаш талаби мунозарали, иқтисодий иш низоли эканлиги, аризада қўллаш сўралган даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб ёки номутаносиб эмаслиги кўрсатиб берилмаганлиги, низога суд процесси давомида қўшимча ҳужжатлар орқали аниқлик киритилиши лозимлиги, шунингдек, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъвони таъминлаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан келтирилган важлар асосида қуйи инстанция судлари суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос ҳисобланмайди. ИПК 32411-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига биноан, тафтиш инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. 4 Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикояти билан боғлиқ олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПК 118, 308, 324, 3244, 3246, 3247, 3249, 32411- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “ ri n hn l uks” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ ri n hn l uks” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи С. Умаралиев ҳайъат аъзолари А. Мадаминов Т. Атабоев