Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1778 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый ХЎЖАОБОД ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Source ID 68e3818c-9dec-474d-8bf5-ba3ae241b0a3 Claim ID PDF Hash 724264fe161dacfc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1778-сонли иш Судья: И.Х.Жураев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2025 йил 11 декабрь Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураевнинг раислигида, М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “ХЎЖАОБОД ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” давлат муассасаси ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 80 629 515 сўм асосий қарз, 70 101 120 сўм пеня ҳамда 4 120 000 сўм қайта улов хизматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили И.Арзиқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Собиров (ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Корхона” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХЎЖАОБОД ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” давлат муассасаси (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки “Истеъмолчи” деб юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 80 629 515 сўм асосий қарз, 70 101 120 сўм пеня ҳамда 4 120 000 сўм қайта улов хизматини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгарнинг 2024 йил 01 ноябрь куни ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун 80 629 515 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, ушбу қарздорликка нисбатан қонун ва шартномада белгиланган тартибда пеня ҳисобланганлигини, бундан ташқари жавобгарнинг электр тармоғидан узулганлигини, кейин эса қайта улов хизмати бажарилганлигини билдириб, судга даъво ариза киритилгандан сўнг қарздорлик қисман бўлса-да бартараф қилинмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, ҳақиқатдан хам шартнома тузилганлигини, қарздорлик вужудга келганлигини, тўлаш чоралари кўрилаётганилигини, бироқ даъвогарнинг пеня ундириш талаби бўйича қонунда белгиланган тартибда камайтириб беришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. 2 Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 04 январда 250275-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти тўғрисида”ги шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан электр таъминоти корхонаси тармоқлар орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъво аризага илова қилинган хисобварақ-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб берган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган муддат ва миқдорларда тўловларни амалга оширмаган. Иш ҳужжатларида мавжуд даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг 2024 йил 01 ноябрь куни ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун 80 629 515 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш тўғрисида жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, жавобгардан асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. 3 Суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 80 629 515 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 0,1 фоиз миқдорида, яъни 70 101 120 сўм пеня ундириш талабини билдирилган. Шартноманинг 3.12 бандида истеъмолчи етказиб берилган энергия учун (шартномада белгиланган муддатларда) тўламаса, корхона муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоиз миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар учун 0,2 фоиз), лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи эътиборга олиниши керак. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги” 163-сонли Пленум қарорида Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шартнома интизомига риоя этишлари, уларнинг мулкий ҳолатларини инобатга олиб, ҳисобланган пеня миқдорини 9 814 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар шартнома талабидан келиб чиқиб қайта улов учун 4 120 000 сўм ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Истеъмолчи билан тузилган шартноманинг 3.16-бандининг 2-қисмида, “Таъминотчи корхона Истеъмолчини хабардор қилган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, Истеъмолчини дебитор қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйиш ва уларни қайтадан улашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади. Қайта уланишда Истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳақ ундирилади” деб белгилаб қўйилган. 4 Даъвогарнинг 2024 йил 23 сентябрь кунги истемолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш ҳақидаги бир томонлама тасдиқланган далолатномаси билан ўз тасдиғини топган. Суд даъвонинг қайта улов хизматини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли бўлганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ХЎЖАОБОД ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” давлат муассасаси ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 80 629 515 сўм асосий қарз, 9 814 000 сўм пеня, 4 120 000 сўм қайта улов хизмати ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ХЎЖАОБОД ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 3 097 012,70 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Х.Жураев