Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10708 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 82e7e243-17ab-4ab7-839a-0070accfbaeb Claim ID PDF Hash 757b6436105e5b56... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/**** - сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** декабрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, даъвогар **** акциядорлик жамиятининг, даъвогар - **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 30 986 635 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар ****нинг иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъво аризасида баѐн қилинишича, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) ва **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 19 сентябрда 22-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар трикотаж маҳсулотларини (бундан буѐн матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилиб маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 30 986 635 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Шундан сўнг даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30 986 635 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақ-фактура, ишончнома билан тасдиқланганлигини, тугатиш жараѐнида банкдан олинган маълумотга асосан пуллар ҳозирга қадар тўланмаганлиги, маҳсулотлар қайтарилмаганлиги, суд мажлиси кунига қадар ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-17-2507/8-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Алижонов тайинланган. Тугатиш жараѐнида тугатиш бошқарувчи томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда, 2022 йил 19 сентябрдаги 22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 21 сентябрда расмийлаштирилган ишончномага асосан 2022 йил 21 сентябрдаги 61-сонли ҳисобварақ-фактура билан жами 30 985 635 сўмлик тайѐр трикотаж мато маҳсулотлари етказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилганлиги ѐки маҳсулотлар қайтарилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, жавобгарнинг даъвогар олдида 30 985 635 сўм дебитор қарздорлиги мавжуд деб ҳисоблаб, ушбу қарздорликни ундириш юзасидан жавобгарга2025 йил 14 октябрь куни СБ-115-сонли талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилган. АТ “Алоқабанк” Андижон ҲКХКМ томонидан 2025 йл 28 октябрдаги53-05/2311-сонли маълумотига асосан тарафлар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилмаган. Натижада, даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарнинг 30 986 635 сўм дебитор қарздорлиги мавжуд деган важ билан ушбу қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги тарафлар томонидан тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактура, ишончнома, АТ “Алоқабанк” Андижон ҲКХКМнинг маълумоти, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогар тугатиш бошқарувчисининг жавобгардан 30 986 635 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 619 732,7 сўм ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажитни ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 986 635 сўм қарздорлик 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 619 732,7 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Судья: ****