← Назад
Решение #2835112 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10162-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 11 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар –
“ААААА” АЖнинг жавобгар - "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги ҳисобидан
44.966.200 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни даъвогар вакили ЕЕЕЕЕЕ(ишончнома асосида) иштирокида, Чуст
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён этилишича, “ААААА” АЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) тўртасида “Юридик шахслар учун
электр энергияси таъминоти” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1
бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона исътемолчига уланган
электр тармоқлари орқали электр энергиясини (бундан буён матнда
“Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, Исътемолчи эса
қабул қилинган Энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг
2.4 бандига кўра, корхона томонидан исътемолчига етказиб берилган
энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга олиш приборлари
кўрсаткичлари бўйича аниқланиши белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан исътемолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб
берилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг жами
44.966.200 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар - "ВВВВВВВ" фермер хўжалиги ҳисобидан энергия таъминоти
шартномасига асосан кўрсатилган хизмат учун тўланмаган 44.966.200 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд
муҳокамасида
даъвогар
вакили
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар вакили шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд, низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шунингдек
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш
хужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
“Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1 бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона
исътемолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини
етказиб бериш мажбуриятини, Исътемолчи эса қабул қилинган Энергия
хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4 бандига кўра, корхона томонидан исътемолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) хисобга
олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланиши белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан исътемолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб
берилган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига жавобгар
жами 44.966.200 сўм қарздор бўлган.
Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан хисоб-варақ
фактура ҳамда томонлар ўртасида 2025 йил 1 ноябрда тузилган ўзаро
солиштирма далолатномаси асосида тасдиқланган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия
бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия
билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия
миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори
учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади, деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини ишдаги ҳужжатлар асосида ўз исботини топганлигидан
келиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддаси 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб
чиқиш натижалари бўйича 899.324 сўм давлат божи жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177-моддалари, ФКнинг
8, 234, 236, 468-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“ААААА” АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
"ВВВВВВВ" фермер хўжалиги хисобидан “ААААА” АЖ фойдасига
44.966.200 сўм
асосий
қарз
ва
тўланган
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
"ВВВВВВВ" фермер хўжалиги хисобидан Республика бюджетига
899.324 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров